Тавсия қиламиз

Саҳобалар, тобеъинлар ва салафи солиҳинларнинг қаттиқ қўрқинчдаги аҳволлари баёни

Мақолалар access_time5-апрел 2018, 21:43

Саҳобалар, тобеъинлар ва салафи солиҳинларнинг қаттиқ қўрқинчдаги аҳволлари…

ОҚ БЎЛИШ ЖАЗОСИ... (ибратли ҳикоя)

Мақолалар access_time27-октябрь 2018, 14:16

Бир кекса аёл ўғли ва келини билан бир ҳовлида яшар эди. Бир куни ўғил ишдан…

ЭСЛАТМА

Биласизми access_time11-май 2017, 20:24

Бароат кечаси Шаъбон ойининг ўн бешинчи яъни 2017 йилнинг 11 майдан 12 майга…

Рўзадор учун макруҳ бўлган амаллар қуйидагилардир:

access_time31-март, 15:07 visibility2449

Рўзадор бирор нарсанинг мазасини татиб кўриши ёки чайнаши макруҳдир (зарурат юзасидан ёш болага овқат чайнаб бериш бундан мустасно). Бу ҳолатларда бирон нарсанинг томоқдан ичкарига кетиб қолиб, рўзани бузиш хавфи бор. Қолаверса, бошқалар кўриб, «рўза тутмаган экан» деб ёмон гумонга боришлари мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, туҳмат мақомларига яқинлашмасин», деганлар.

Рўзадор киши хотинини ўпиши ҳам макруҳдир, чунки ундан кейин жимоъ ва маний тушиши хавфи бор. Рўза тутган одамнинг мисвок ишлатиши жоиз эканини жумҳур уламолар таъкидлашган.

Рўзадор учун макруҳ бўлган амаллар қуйидагилардир:

1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш. Бу рўзанинг бузилишига олиб келиши мумкин.

2. Сақич чайнаш.

3. Қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғайдиган ишлар.

4. Қасд билан тупукни оғизда тўплаб, уни ютиш.

5. Қон олдириш каби рўзадорнинг заифлашишига олиб борадиган ишларни қилиш.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР