Тавсия қиламиз

Бир фоиз муҳаббат бўлса ҳам оилани сақлаб қолинг

Мақолалар access_time18-март 2020, 17:24

Оилавий масалалар жуда кўп муҳокама қилиняпти. Ана шундай муҳокамаларда…

САХОВАТ ВА ЭЗГУ АМАЛЛАР АЙЁМИ

Мақолалар access_time6-май, 18:10

Муносабат   Асрлар оша халқимизнинг онгу шуурига эзгулик ғоялари билан…

ТЎРТ КИШИНИ ТАҚДИРЛАШГА ОЖИЗМАН

Мақолалар access_time26-сентябр 2017, 16:04

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: Мен тўрт кишини тақдирлашга ожизман.…

РЎЗАДА МАКРУҲ БЎЛГАН АМАЛЛАРГА ОИД САВОЛ - ЖАВОБЛАР

access_time31-март, 15:08 visibility1040

Савол: рўзани очмайдиган, лекин макруҳ бўлган амаллар қайсилар?

Жавоб:

1. Тупукни оғизда тўплаб, сўнг ютиб юбориш;

2. Гапираётган, зикр қилаётган, ўқиётган чоғда лаблари ҳўл бўлса, ўша ҳўлликни ютиш;

3. Оғзидан оқаётган сўлакни қайтадан ютиб юбориш;

4. Оғизни чайгандан сўнг қолган намликни тупук билан бирга ютиб юбориш;

5. Шамоллаш туфайли оққан ва оғиз ё бурундан ташқарига чиққан балғамни нафас олиб, ичкарига тортиш (лекин ичкарига ютгандан ташқарига чиқариб юборган афзал);

6. Бирор нарсани татиб кўриш (ютиб юборса рўза очилади);

7. Бирон нарсани узрсиз чайнаш (ютиб юборса рўзаси очилади);

8. Оғиз-бурунни чайиш ва истинжо қилишда муболаға қилиш, яъни ошириб юбориш;

9. Сувнинг ичида турган ҳолда ел чиқариш;

10. Маний тўкилиб кетиш хавфи бўлмаса, қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғатадиган ишлар рўзани очмайди;

11. Эр-хотиннинг кийимсиз ҳолда баданларини бир-бирига теккизиши, лабини тишлаши, сўриши, ўпиши;

12. Заифлашишга олиб борадиган даражада қон олдириш;

13. Ғийбат ва шу каби амалларни қилиш рўзани очмайди;

14. Аёлга қараш ёки у ҳақда хаёл суриш оқибатида маний тўкилиши.

Савол: рўзадор ўзининг аёлини қучоқлаб, ўпганда жинсий аъзосидан бирор нарса чиқса, рўза бузиладими?

Жавоб: бу каби ҳолатларда жинсий аъзодан чиққан сув мазий дейилади ва бу билан рўза очилмайди. Агар шаҳват билан маний отилиб чиқса, рўза очилади. Рўза очилиб кетишидан қўрқиб туриб ўпиш, ушлаш, қучоқлаш, кийимсиз ҳолда бир-бирларига баданларини теккизиш макруҳдир. Рўза очилишининг хавфи бўлмаса, макруҳ эмас.

 

"Мўминнинг қалқони" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР