Тавсия қиламиз

#Муаттар_сийрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадалар

Мақолалар access_time19-апрел 2021, 15:39

  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келган вақтларида…

ЭЪТИҚОДГА ДОИР САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Мақолалар access_time3-сентябр 2020, 18:32

Савол: Роббинг ким? Жавоб: Раббим – Аллоҳ. Савол: Дининг қайси? Жавоб:…

РЎЗАНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНГА ОИД АЙРИМ МАСАЛАЛАР

Мақолалар access_time27-май 2017, 19:16

Маълумки, рўза ниҳоятда фазилатли ва буюк амаллардан ҳисобланади. Бу ҳақда…

ЕРГА САЖДА ҚИЛА ОЛМАГАН, ЁСТИҚҚА САЖДА ҚИЛИШИ

access_time10-май, 16:33 visibility549

Савол: Бир киши ерга сажда қилишга қодир эмас, аммо ёстиққа сажда қила олади, унинг ёстиққа сажда қилиши жоизми?
Жавоб: Ҳа, жоиз. Айний раҳматуллоҳи алайҳ «Ҳошияту Ҳидоя»да: «Агар ёстиқ ерга қўйилган бўлса ва унинг устига сажда қилса жоиз бўлади. Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳнинг онасидан ривоят қилган қуйидаги хабар бунга далилдир:
  «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Салама розияллоҳу анҳони теридан бўлган ёстиғига сажда қилаётганини кўрганман». Бу ҳадисни Имом Байҳақий исноди билан ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан у зотнинг ёстиққа сажда қилишга рухсат берганлари ривоят қилинган.

Шунингдек, Имом Байҳақий «Сунан»ида Абу Исҳоқдан қуйидаги ривоятни келтирган: «Адий ибн Ҳотамнинг масжиддаги баландлиги бир зиро келадиган деворга сажда қилаётганини кўрганман».

Ибн Абу Шайба «Сунан»ида Анас розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтирган: «У болишига сажда қилар эди».

Абу Олиядан ривоят қилинади: «У битта болишга сажда қилар эди».

С."Нодир фатволар"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР