ҚАЙДАЙ МАЙИТ ЮВИЛМАЙДИ?
Савол: Қандай майит шаҳид бўлмаса ҳам ювилмайди?
Жавоб: Эркаклиги ва аёллиги мушкул бўлган хунаса ўлса, у ювилмайди. «Сирожия»да: «Хунаса ювилмайди», дейилган. «Фатҳул қадир»да: «Агар мушкул хунаса бўлмаса майитни ювиш фарзлигига ижмо қилинган. Чунки мушкул хунаса ҳукми ихтилофлидир. Баъзи уламолар: «Ўлган мушкул хунаса таяммум қилдирилади», деган бўлсалар, баъзи уламолар эса: «Кийимнинг устидан ювилади», деганлар. Биринчи ҳукм афзал ҳисобланади.
"Нодир фатволар"дан.