Тавсия қиламиз

ДЎСТНИНГ ҲАҚИ

Мақолалар access_time6-ноябрь 2018, 18:34

Мусулмоннинг мусулмон биродари устида ўттиз ҳақи борки, уларни адо этмай…

ИЙДУЛ-ФИТР НАМОЗИ

Мақолалар access_time26-июнь 2017, 02:50

Шаввол ойининг биринчи куни икки ракъат ийдул-фитр (фитр байрами) намозини…

Хушмуомала бўлайлик!   

Мақолалар access_time2-август 2017, 13:42

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга хушмуомала бўлишни буюрган. Ким бўлишидан…

ЖУМАНИНГ БОШҚА КУНЛАРДАН АФЗАЛЛИГИ

access_time3-июнь, 10:36 visibility277

Савол: Жума куни ҳафтанинг бошка кунларидан афзал экани Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг хусусиятларидан ҳисобланадими? Яъни, у зот алайҳиссаломнинг олдинги пайғамбарлардан афзал қилинганлари сабабли шундай бўлганми? Ушбу куннинг бошқа кунлардан афзал қилиб хосланиши сабаби нима?

Жавоб: Жуманинг афзаллиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хусусиятларидандир. «Нузҳатул мажолис»да бундай дейилган: «Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: «Байтул мақдисдаги обидларнинг ибодатларидан, бошларидаги шукр саллаларидан, эгниларидаги сабр кўйлакларидан, қўлларидаги таваккул ҳассаларидан ажабланяпсизми? Эй Мусо, Муҳаммадий уммат учун жума кунидаги икки ракъат намоз ушбу ибодатлардан афзалдир. Сизга шанба кунини, Исога якшанба кунини, Иброҳимга душанба кунини, Закариёга сешанба кунини, Яҳёга чоршанба кунини, Одамга пайшанба кунини ва Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васалламга жума кунини хослаб бердим», деган».
  Аммо бошқа кунлар ичидан айнан жума кунининг афзал қилиб хосланиши сабаби ҳақида кўнгилга қуйидагилар ҳам келади: «Жума куни ҳафта кунларининг охири бўлгани учун охир замон пайғамбарига хослаб берилишга ва кунларнинг саййиди бўлишга муносиб бўлган». Аллоҳ билувчидир.

"Нодир фатволар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР