Тавсия қиламиз

ИСЛОМ ПОК БЎЛГАН НАРСАЛАРНИ ҲАЛОЛ ҚИЛАДИ

Мақолалар access_time28-май 2021, 19:27

  Ҳайвон гўшти ейиш хусусида ҳукм беришда инсонларнинг бир қисми исрофга…

Ҳаётий воқеа (ибратли) Ҳали вақт бор, ёшсан....

Мақолалар access_time1-ноябрь 2018, 11:36

  Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Арабистон жазирасига…

Бу дунё – синов майдони.

Мақолалар access_time5-июль 2018, 11:25

Ҳар бир инсон, ҳар бир мусулмон Аллоҳ таолога  комил ихлосли бўлса,…

ҚАБР БОШИДА ҚУРЪОН ҚИРОАТ ҚИЛИШ

access_time7-июнь, 14:59 visibility430

Савол: Қабр бошида Қуръон қироат қилиш жоизми?
Жавоб:
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздларида бу иш макруҳ бўлади. Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ наздларида эса макруҳ бўлмайди ва мана шунга фатво берилган.* «Сирожия»да шундай келган.

*Фақиҳ уламолар қабр бошида Куръон ўқиш ҳақида турли ҳукмларни айтганлар. Ҳанафий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаби уламолари қабр бошида Қуръон ўқиш макруҳ эмас, балки мустаҳаб бўлади, деганлар. Шофеъий мазҳаби уламолари фалон сура ўқилади, деб қайдламасдан Қуръондан қодир бўлганча тиловат қилинади, деганлар. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ «Шарху Лубоб»дан қуйидагича нақл килган: «Қуръондан муяссар бўлганча Фотиҳа сураси, Бақара сурасининг аввалини «муфлиҳун»гача, Оятул Курсийни, «Аманар Росулу»ни, Ёсин сурасини, Таборак (Мулк) сурасини, Такосур сурасини ва Ихлос сурасини ўн икки марта, ё ўн бир марта, ё етти марта, ё уч марта ўқийди».

"Нодир фатволар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР