ПОКЛАНИШГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР
САВОЛ: Таҳорат қилаётганда ўқиладиган дуо бор деб эшитдим. Бу дуо таҳоратдан олдин ўқиладими ёки кейинми?
ЖАВОБ: Таҳорат қилаётганда дуо ўқиса, савоб, ўқилмаса, гуноҳ бўлмайди. Таҳоратда ҳар бир аъзони ювишда ўқиладиган дуолар бор. Имкони бор кишилар у дуоларни ёд олиб, таҳорат олишда ўқиб юрсалар, кўп савоб ва фазилатларга эга бўладилар.
Икки қўлни ювишда бундай дуо ўқилади: “Алҳамду лиллаҳиллазий жаъалал маа таҳуран вал ислама нуран" Маъноси: "Сувни покловчи, Ислом динини нур қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин".
Оғиз чайилаётганда: "Аллоҳумма таҳҳир накҳатий ва асқиний мин ҳавзи набиййика" Маъноси: "Ё Аллоҳ, оғзимни пок қил, Пайғамбар ичган "Ҳавзи кавсар" сувидан ичишни насиб эт",
Бурунга сув тортилаётганда: "Аллоҳумма ариҳний роиҳатал жаннати ва ла туриҳний роиҳатан нари". Маъноси: "Ё Аллоҳ, жаннат ҳидидан баҳраманд эт, дўзах исидан нари тут".
Юз ювилаётганда: "Аллоҳумма баййиз важҳий би нурика йавма табяззу вужуҳу авлияика ва ла тусаввид важҳи явма тасвадду вужуҳу аъдоик", Маъноси: "Ё Аллоҳ, севимли бандаларинг юзлари оқ ҳолатда бўладиган куни менинг юзимни ҳам оқ қил. Гуноҳкорлар юзи қора бўлувчи кундан асра".
Ўнг қўл ювилаётганда: "Аллоҳумма аътиний китаби биямини ва ҳосибни ҳисабан йасирон". Маъноси: "Ё Аллоҳ, қиёмат куни амалларим ёзилган дафтарни ўнг тарафимдан бериб, ҳисобимни енгиллат",
Чап қўл ювилаётганда: "Аллоҳумма ла туътиний китаби бишимали ва ла мин варои зоҳрий ва ла туҳосибний ҳисабан шадидан", Маъноси: "Ё Аллоҳ, амаллар ёзилган дафтарни чапимдан ҳам, ортимдан ҳам берма, қаттиқ ҳисоб-китоб қилма".
Бошга масҳ тортилаётганда: "Аллоҳумма ғашшиний бироҳматика ва анзил ъалаййа мин барокатика". Маъноси: "Ё Аллоҳ, мени Ўз раҳматинг билан бурка, устимга баракотларингни ёғдир".
Қулоққа масҳ тортилаётганда: "Аллоҳумма ижъалний миналлазийна йастамиъунал қовла файаттабиъуна аҳсанаҳу". Маъноси: "Ё Аллоҳ, мени сўзларни эшитадиган ва яхшиларига эргашадиган қилгин".
Бўйинга масҳ тортилганда: "Аллоҳумма аътиқ рақобатий минаннар" Маъноси: “Ё Аллоҳ, мени дўзах азобидан асра".
Ўнг оёқ ювилаётганда: "Аллоҳумма саббит қодамаййа ъалас сироти явма тазиллу фиҳил ақдаму". Маъноси: "Ё Аллоҳ, қиёматда – оёқлар тойгувчи кунда оёқларимни тойдирма",
Чап оёқ ювилаётганда: "Аллоҳумма ижъал саъйи машкурон ва занби мағфурон". Маъноси: "Ё Аллоҳ, қилган ишларимни савоб йўлига бургин ва гуноҳларимни афв этгин".
Таҳорат якунида бундай дуо ўқилади: Аллоҳумма ижъалний минат таввобинал мутатоҳҳирина важъалний мин ъибодикас солиҳиналлазийна ла ховфун алайҳим ва ла ҳум йаҳзанун", Маъноси: "Ё Аллоҳ, мени тавба қилувчи, покланувчи ҳамда уларга хавф-хатар бўлмайдиган солиҳ бандаларинг қаторида қилгин".