Тавсия қиламиз

ИЧКИЛИК, ЗАРАРЛИ ҲАР ҚАНДАЙ НАРСАНИ ЕБ, ИЧИШЛИК ХАРОМДИР

Мақолалар access_time2-август 2021, 16:19

Ичкилик, маст қилувчи спиртли моддалардир. Ичкиликнинг ақл, вужуд, дин ва…

Имом Ғаззолий насиҳатлари

Мақолалар access_time17-июль 2017, 13:58

• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг; • Суҳбатлашиш учун дўконларни…

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бетоб бўлишлари ва вафот этишларидан олинадиган ибратлар

Мақолалар access_time30-май 2017, 19:30

Ҳижрий 11 йил, 28-29 сафар, душанба куни, мил. 632 йил май, вафотларидан…

ИМОМ НАМОЗГА КЕЧИККАН КИШИНИ КУТАДИМИ?

access_time29-сентябр, 14:25 visibility514

Савол: Имом рукуъда турган вақтида намозга шошиб келаётган кишининг оёқ товушларини эшитса, рукуъни узун қилиб турадими?

Жавоб: Бундай қилиш макруҳдир.

Баъзи уламолар: «Бундай қилиш намозни бузади», деганлар;

Баъзи уламолар: «Агар келувчини таниса, рукуъни узун қилиб туриши макруҳ бўлади», деганлар;

Баъзи уламолар: «Агар қурбат ҳосил қилишни ният қилган бўлса, ажр олади», деганлар. Бу ҳукм «Жомеур-румуз»да Зоҳидий раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилинган.

Мен айтаманки, ушбу масалани «Ғоятул макол фийма бин ниол»* (Oёқ кийимларга боғлиқ масалаларга тегишли айтилган гапларнинг чегараси) номли рисоламда батафсил баён қилганман.

* Муаллиф одамларнинг оёқ кийимга тааллуқли масалаларни фақат мубоҳ деб билиб, уларга бепарво бўлиб қолганлари туфайли турли китоблардаги оёк кийимларга боғлиқ бўлган ҳукмларни жамлаб ушбу ажойиб асарни ёзган. Асар 88 бетдан иборат. Асарда ҳаж ва унга боғлиқ масалаларда оёқ кийимларга тааллуқли ҳукмлар, қасамга боғлик масалаларда оёк кийимларга тааллуқли ҳукмлар, ҳадларга боғлиқ масалаларда оёк кийимларга тааллуқли ҳукмлар ва савдо-сотиққа боғлик масалаларда оёқ кийимларга тааллуқли ҳукмлар каби рангба-ранг мавзулар жамланган.

"Нодир фатволар"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР