Тавсия қиламиз

Биласизми:Никоҳи ҳаром бўлган аёллар

Мақолалар access_time12-сентябр 2017, 14:55

#Биласизми Никоҳи ҳаром бўлган аёллар Аллоҳ таоло турли сабаб ва ҳикматларга…

ОГОҲНОМА

Мақолалар access_time29-ноябрь 2018, 14:49

 Ҳазрат Оиша (розияллоҳу анҳо)дан:         «Фалокатга…

Севги-муҳаббат, меҳр-оқибат, бахт-саодат асло ва асло, ҳeч қачон буюм ёки мансабга боғлиқ бўлмайди.

Мақолалар access_time6-март 2018, 11:15

Севги-муҳаббат, меҳр-оқибат, бахт-саодат асло ва асло, ҳeч қачон буюм ёки…

ҚАЗОНИ ЎҚИШДА НИЯТНИ ТАЙИН ҚИЛИШ

access_time17-октябрь, 15:07 visibility1410

Савол: Агар ўқилмай қолган намозлар кўп бўлса ва уларнинг қазосини ўқишга киришса, намозларни тайин қилиш вожиб бўладими?

Жавоб: Ҳа, вожиб бўлади. Казо намозлар қуйидаги йўлларнинг бири билан тайин қилиб ўқилади:
1. Маълум кун тайин қилиб ўқилади. Масалан, фалон куннинг пешинини ёки фалон куннинг асирини ўқишни ният қилдим ва ҳоказо;
2. Ёки умумий қилиб ният қилинади. Масалан, зиммамга фарз бўлган аввалги пешинни ўқишни ният қилдим, дейди.
Шу тарзда ҳар ўқиганда аввалгисини ният қилиб ўқийверади. Чунки ҳар ўқигандан кейингиси аввалгига айланиб бораверади;
3. Ёки юқоридагининг аксини қилади. Масалан, зиммамга фарз бўлган охирги пешинни ўқишни ният қилдим, дейди. Шу тарзда ҳар ўқиганда охиргисини ният қилиб ўкийверади. Чунки ҳар ўқигандан олдингиси охиргига айланиб бораверади.

Аммо рўзада бундай бўлмайди. Яъни, Рамазон рўзасининг қазолари кўпайиб кетган бўлса, уларнинг кунини тайин қилиб тутиш вожиб бўлмайди. Чунки  рўзада сабаб биттадир, яъни Рамазон ойидир. Аммо намозга сабаб вақт бўлса ҳам, у турличадир. Шунинг учун уни тайин қилиш лозим бўлади. «Фатавои Қозихон»да «Намозга киришиш боби»да шундай келган.

"Нодир фатволар"дан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР