Тавсия қиламиз

БАЛАНД БЎЛМАГАН ОВОЗ, ТАНҲО ВА ҚАЛБАН ДУО ҚИЛИШ

Мақолалар access_time8-май 2020, 04:21

БАЛАНД БЎЛМАГАН ОВОЗ, ТАНҲО ВА ҚАЛБАН ДУО ҚИЛИШ   Ҳаётингиздаги энг…

2017-йилги ҳаж зиёрати ҳақида

Мақолалар access_time21-сентябр 2017, 14:45

Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин, бу йил насиб қилиб, ҳаж ибодатига бориб келдик.…

“БИР БОЛАГА ЕТТИ МАҲАЛЛА ҲАМ ОТА...

Мақолалар access_time20-июль 2017, 18:29

“БИР БОЛАГА ЕТТИ МАҲАЛЛА ҲАМ ОТА, ҲАМ ОНА” ДЕГАН МАҚОЛНИНГ ҲАҚИҚИЙ…

ЖАМОАТГА КЕЧИККАН КИШИ

access_time17-октябрь, 15:26 visibility707

Савол: Кечикиб келиб, имом қироат қилаётган вақтда намозга киришган киши сано ўқийдими?

Жавоб: Йўқ ўқимайди. «Хизонатур-ривоят»да: «Жахрий намозда имом қироат қилаётган вақтда кечикиб келган киши намозга етишса, сано ўқимайди, чунки қироатга қулоқ тутиш фарздир, агар махфий қироат қилинадиган намозда бўлса, сано ўқийди. Шунга фатво берилган», дейилган.

«Хония» ва «Хулоса» китобларида: «Агар кечикиб келиб имомга иқтидо қилган киши жаҳрий қироат қилинадиган намозда имом кироат қилаётган вақтда намозга киришса, сано айтмайди, кечиккан қисмини адо қилишга турганида сано айтади», дейилган.

"Нодир фатволар" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР