Тавсия қиламиз

Рамазон хайр-саховат ойидир.

Мақолалар access_time1-июнь 2017, 23:31

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ойда бошқа ойларга қараганда…

Аччиқ олма

Долзарб мавзу access_time10-март 2017, 18:24

Бу воқеа мустабид тузум пайтлари бўлиб ўтган эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари…

НАСЛНИ ЧЕКЛАШ ҲАҚИДА ҲУҚМ

Мақолалар access_time22-апрел 2017, 15:50

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан набий йўқ зотга саловатлар бўлсин!…

Мусофир киши машинада ўтириб намоз ўқиса бўладими?

access_time29-ноябрь 2022, 12:43 visibility3048

САВОЛ: Мусофир киши машинада ўтириб намоз ўқиса бўладими?

ЖАВОБ: Мусофир киши машина қайси тарафга қараб кетишидан қатъи назар, сафар давомида нафл намозини машинада ўтириб, имо-ишора қилиб ўқишига рухсат берилган. Фарздан олдинги ва кейинги суннатлар ҳам нафллар қаторида бўлади ("Ҳидоя"). Фақат Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бомдоднинг суннати уловдан тушиб ўқилиши, чунки у бошқаларига нисбатан таъкидланиб келганини айтганлар.

Фарз ва вожиб намозларини уловда ўқиб бўлмайди. Фақат уловдан тушиб ўқишнинг иложи бўлмаса, узр бўлгани учун уловда ўқишга рухсат берилган. Узр деганда, уловдан тушса, ўзига ёки кийимига ёхуд уловига ўғри, йиртқич ёки душман тажовуз қилишидан қўрқиши, беморлиги зиёда бўлиши, уловга қайтиб минишига кўзи етмаслиги, ер лой бўлиб, саждада юзи лойга ботиб кетадиган бўлиши назарда тутилади ("Фатовойи Ҳиндия", "Муҳит"). Бу узрлардан бири топилмаса, машинада кетаётган мусофир киши фарз намозини ерга тушиб, адо қилиши лозимдир. Машинада ўтириб ўқиса, намози дуруст бўлмайди. Мазкур узрлар сабабли уловда ўқилган намоз, узр кетгандан кейин қайта ўқилмайди ("Биноя"; "Раддул муҳтор ").

Фарз ва вожиб намозларини узр сабабли уловда ўқиётган киши имкон бўлса, албатта, қиблага юзланиб ўқийди. Мабодо қиблага юзланишнинг имкони бўлмаса, улов кетаётган тарафга қараб намозини адо қилади ("Хулоса"; "Раддул муҳтор").

Поезд, кема ва самолётга ўхшаш тўхтатилиши мумкин бўлмаган воситаларда қиблага юзланиб ва тик турган ҳолда намоз ўқиш имкони бўлса, ўша ҳолатда намоз ўқилади. Агар имкон бўлмаса, намозни қазо қилмасдан, ўтириб, имо-ишора қилиб, улар кетаётган тарафга қараб ўқийди.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР