Тавсия қиламиз

Кўкат барги сабаб мусулмон бўлди. (ибратли воқеа)

Мақолалар access_time29-май 2018, 02:45

Хожа Абу Ҳафс Кабир (раҳматуллоҳи алайҳ) илмда комиллик даражасига етди.…

УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР

Мақолалар access_time7-октябрь 2018, 10:46

Инсон ҳаётида уйқунинг ўрни беқиёс. Кун бўйи ишлаб чарчаган тана аъзолари…

ТЎЛОВСИЗ НЕЪМАТ

Мақолалар access_time20-июнь 2017, 20:02

  Қария саксон ёшга етганида кар бўлиб қолди. Дўхтирлар унга бу касалликни…

давраларда аксарият холларда дуо ўқилмай...

access_time13-апрел 2017, 15:27 visibility1001

CАВОЛ: 
Ассалому алайкум! Барчамизга малумки кўпчилик ёшлар ва катталар дўстлар, қариндошлар ва турли хил давраларда йиғилиб чойхўрлик ёки бир тансиқли таом устида ўтирамиз. Ана шу ўтириш якунида эса аксарият холларда дуо ўқилмай якунига етказилади. Шу хoлатда аслида қандай дуо ўқилиши лозим. Шу хақда батафсилроқ жавоб олсам мақсадга мувофиқ бўларди.

ЖАВОБ: 
Ва алайкум ассалом! Таомдан сўнг Аллоҳ таолога ҳамд айтиш таомнинг шукри ҳисобланади. Бу борада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадислар ворид бўлган. Жумладан: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким одамларга шукр қилмаса, Аллоҳга ҳам шукр қилмайди”, дедилар”. Аҳмад ва Термизий ривояти Яна бир ҳадсида эса шундай дейилган: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом есалар ёки ичимлик ичсалар, “Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманаа ва сақонаа ва жаъаланаа муслимийн”, дер эдилар”. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривоят қилишган Маъноси: “Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”. Бундан бошқа ҳам бир қанча ҳамда ва дуолар ворид бўлган. Лекин биз юртимизда кўп ўқиладиган ушбу ҳамдни келтириш билан чекландик. Бизнинг урфимизда таомдан кейин жамоавий тарзда қўлни дуога очишимиз ҳамда умумий дуо қилиб, қўлларимизни юзимизга суртишимиз урф бўлган. Лекин айрим кишилар ихтиёрий ўзлари дуо қилсалар ёки баъзан қўлни кўтармасдан ҳамду-сано айтсалар ҳам, улар маломат қилимайди. Муҳими таом учун Аллоҳ таолога ҳамд айтиш ва таом эгасига миннатдорчилик изҳор қилишдир. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
@Mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР