Тавсия қиламиз

УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР

Мақолалар access_time15-феврал 2019, 22:03

Инсон ҳаётида уйқунинг ўрни беқиёс. Кун бўйи ишлаб чарчаган тана аъзолари…

ТЕНГИ ЧИҚСА, ТЕКИНГА БЕР!

Мақолалар access_time15-март 2017, 08:43

Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо…

ЭРКАКЛАРНИНГ ДОЯЛИК ҚИЛИШИ

Мақолалар access_time28-март 2017, 21:59

Бугунги кунда ислоҳ қилиниши керак бўлган масалалардан яна бири эркакларнинг…

 Қабр бошида тиловат қилиш

access_time7-май 2017, 19:34 visibility27551

Савол:
 Қабр бошида тиловат қилишни макруҳ деб билар эдим. Дўстларим менга баъзи китобларни кўрсатиб, мана бу ерда ёзилишича, қабр бошида тиловат қилса бўлар экан-ку деб айтишмоқда. Яна маййит кўмилганда, савол-жавоб пайтида каловланиб қолар экар, шунинг учун ҳар қадамда ёки етти қадамда тиловат қилиш керак дейишмоқда. Мен уларга диннинг аслини, ҳақиқатини тушунтирмоқчи бўлдим. Исбот, далил келтиролмаганим учун улар гапимни ҳазм қила олишмаяпти.


Жавоб:

 ҚАБР УСТИДА ТИЛОВАТ ҲАҚИДА

Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ўликларингизга Ёсинни қироат қилинг", дедилар".
 Абу Довуд, Насоий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган".
 Уламолларимиз ушбу ҳадиси шарифни тушунишда уч хил ижтиҳод қилганлар.
 Баъзилари: "Ҳадисдаги "ўликларингизга" дейилгани "ўлим тўшагида ётганларингизга" деганидир. Шунинг учун муҳтазар кишига Ёсин сурасини ўқиш керак. Бу сурада: қайта тирилиш, қиёмат, жаннат ва дўзах, шайтоннинг фитнасидан ҳазир бўлиш каби масалалар зикр қилингани учун айнан шу сурани ўқишга амр қилинган", дейдилар.
 Бу гуруҳдаги уламоларнинг машҳурлари имом Молик ва имом Шофеъийдир.
 Иккинчи тоифа уламолар имом Аҳмад ибн Ҳанбал, ҳанафийлар, баъзи моликий ва шофеъийлар бўлиб, улар: "Қироат ўликлар учунгина қилинади", деганлар ва ўз гапларига ушбу ҳадисни ва Ислои умматининг амалини ҳужжат қилиб келтирганлар. Шу билан бирга, ўз нуқтаи назарларини қуйидагича шарҳлаганлар:
 1. Ҳадисда "ўликларингизга" дейилган, "ўлим тушагида ётганларингизга" дейилган эмас. "Ўлик" ҳақиқатда ўлиб бўлган шахсга ишлатиладиган лафздир. "Ўлик" сўзини ўлим тўшагида ётган кишига ишлатиш учун кўшимча далил ёки ишора керак. Бу ерда у нарса йўқ. Имом Шавконий шундай дейди:
"Ал-Муҳиб ат-Тобарий:
"Мазкур ҳадисга умумий жиҳатдан амал қилиш ҳақдир. Буни Дорақутний келтирган қуйидаги ҳадис ҳам қўллайди:
 "Ким қабристонга кириб, "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўн бир марта ўқиб, савобини ўликларга бағишласа, унга ўликлар ададича ажр берилади", дейилган", дейди.
2. Қироатнинг ҳикматларидан бири енгиллик келтиришдир. Бу нарса муҳтазарга матлуб бўлганидек, маййитга ҳам матлубдир.
 "Муснадул Фирдавс"да: "Қайси бир одам ўлганидан кейин унинг олдида Ёсин қироат қилинса, Аллоҳ унга албатта енгиллик беради", дейилган.
3. Жаноза намозида Фотиҳа сураси ўқилишига қиёс қилинади.
4. Ҳадисларда қабрларни зиёрат қилишда ўликларга салом бериш талаб қилинган. Агар маййит башарнинг каломи бўлмиш саломдан унсу улфат топар экан, нима учун Аллоҳнинг каломидан унс олмаслиги керак?!
5. Қуръон қироат қилинган жойга сакина ва раҳмат нозил бўлиши маълум ва машҳур. Нима учун маййит бор жойга сакина ва раҳмат нозил бўлмаслиги керак экан?!
6. Ҳадиси шарифда ривоят қилинганки, сафарга чиққан бир одам билмасдан қабр устига капа тикиб олади. Кейин қабр ичидаги инсон Таборак сурасини охиригача қироат қилганини эшитиб, буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилганида, у зот:
 "У (Таборак сураси) ман қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр азобидан нажот беради", деганлар.
 Ўликнинг қабр ичида туриб Қуръон қироат қилгани собит бўлганидан кейин, тириклар қабр устида туриб қироат қилишларини нима учун ман этиш керак?!
Қироатни ман қилувчи ҳеч қандай далил йўқ. Ўликка қироат қилишни ман қиладиган далил йўқ.
 
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
"Зикр аҳлидан сўранг" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш

МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР