Тавсия қиламиз

ҚУРЪОННИ БИР-ИККИ ОЯТДАН ЎРГАНИШ ФАЗИЛАТИ 

Мақолалар access_time20-феврал 2018, 15:00

Илмни бир деганда мукаммал эгаллаб бўлмайди. “Оз-оздан ўрганиб доно…

Қалбнинг моҳияти нимадан иборат?

Мақолалар access_time12-сентябр 2017, 14:48

Бу ўта ҳассос мавзуни яхшилаб тушуниб олиш ҳар бир инсон учун жуда ҳам муҳимдир.…

Турмуш ўртоғи билан 50 йил яшаб...

Мақолалар access_time24-июль 2017, 14:22

Турмуш ўртоғи билан 50 йил яшаб, бахтли ҳаёт кечирган онахон билан суҳбат.…

ҲАЗРАТИ УМАРНИНГ АДОЛАТИ

access_time23-апрел 2017, 12:42 visibility1120

   Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг адолати ҳақида алоҳида банд қилишимизда ажойиб бир ҳикмат бор, чунки дунёда "Умар" ва "адолат" сўзлари бир-бирининг ўрнига ишлатса бўладиган даражада машҳур бўлган. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳар бир ишлари адолатдан иборат бўлган.

 

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни эслаганда "Умар одил" дейилмаса, қандайдир камчиликка йўл қўйилгандек бўлиб қолади. Шундай бўлса ҳам, ҳозирги кунда адолатга муштоқлик кучайганини эътиборга олиб, адолатли одам ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун ва қадимги китобларимизда ҳам "Умар адолати" номли сарлавҳаларни кўрганимиз сабабли бу мавзуга алоҳида мурожаат қилишни маъқул топдик.
 Шаъбийдан ривоят қилинади:
 "Умар билан Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳумонинг орасида (хурмо) талашув бўлиб қолди. Умар :
 "Мен билан ўзинг орамизда (ҳукм қилиш учун) бир одам танла", деди.
 Икковлари Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни танладилар. Иккиси унинг олдига бордилар. Умар :
 "Ҳузурингга иккимиз орамизда ҳукм чиқаришинг учун келдик. Ҳакамнинг уйига борилади", деди. 
Улар киришганда Зайд тўрдан жой кўрсатиб:
 "Бу ерга, эй мўминларнинг амири", деди. Умар унга:
 "Ҳукмингда йўл қўйган биринчи жавр шудир. Мен талашган одам билан бирга ўтиришим керак", деди.
 Икковлари унинг қаршисига ўтирдилар. Убай даъво қилди. Умар инкор қилди. Шунда Зайд Убайга:
 "Мўминларнинг амирини қасам ичишдан афв қил. Мен бу нарсани ундан бошқа учун илтимос қилмайман", деди.
 Шунда Умар қасам ичиб, Умар билан авом халқдан биттасини тенг кўрмагунича Зайд қози бўлмаслигини таъкидлади".
 Байҳақий ривоят қилган.


"Рухий тарбия" китобидан

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР