Тавсия қиламиз

“Ҳадиси шариф билимдони” мусобақасининг шартлари тўғрисида асосий тушунча ва маълумотлар

Мақолалар access_time25-апрел 2018, 16:23

“Ҳадиси шариф билимдони” мусобақасининг шартлари тўғрисида асосий…

«ЎЗСТАНДАРТ» АГЕНТЛИГИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Янгиликлар access_time19-январ 2018, 18:44

Жорий йилнинг 19 январь жума куни, «Ўзстандарт» агентлиги марказий…

БОЛАЛАРГА ҚУРЪОН ЁДЛАТИШ ХОСИЯТИ

Мақолалар access_time6-март 2018, 11:11

БОЛАЛАРГА ҚУРЪОН ЁДЛАТИШ ХОСИЯТИ    Қуръонни ҳар қандай ёшда ёдласа…

ҚУЁШ ЧИҚҚАН КУННИНГ ЕНГ ЯХШИСИ ЖУМА КУНИДИР

access_time19-июль, 10:55 visibility708

  Энди нима учун қуёш чиққан куннинг енг яхшиси жума куни эканани ҳадиси шарифда келган қўйидаги жумлалар ёрдамида ўрганиб чиқайлик: 

 1. "Унда Одам халқ қилинди."
Инсониятнинг асли ҳисобланмиш Одам алайҳиссаломни Аллоҳ таоло жума куни яратган. Бу эса ушбу кун қанчалик фазилатли кун эканани билдиради. 
   Ушбу ҳодисани тез - тез эслаб туриш учун жума куни ҳафтанинг байрам кунига айлантирилган. 

2. "Унда у жаннатга киритилган". 
  Аллоҳ таоло Одам Атони жаннатга киритган кун ҳам жума куни. Демак, Одам алайҳиссалом жаннатдан ташқарида яратилганлар. У кишини улуғлаб, жаннатга киритилган кунни зурриётлари байрам қилишлари керак. 
  Шунинг учун жума куни ҳафтанинг байрам еуни қилингандир. 

3. "Унда у андан чиқарилди". 
  Яъни жума куни Одам алайҳиссалом жаннатдан чиқарилди. Бошқа бир ривоятда "Ерга туширилди", дейилган. 
  Бу ҳам улуғ неъмат. Чунки Одам алайҳиссалом жаннатда гуноҳ қилиб, ҳар қандай иқобга дучор бўлиш даражасига етган энди. Аллоҳ таоло эса уни мағфират қилиб, ерга Ўз халифаси қилиб туширди. Бу ҳам улкан неъматдир. 
   Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари лозимдир.

4. "Қиёмат ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур".
  Ана ўшанда мўмин бандалар асосий мақсадларига эришадилар. Роббларининг жамолига мушарраф бўлиб, жаннатий неъматларга дохил бўладилар. 

5. "Унда унинг тавбаси қабул қилинди".
   Яни жума куни Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул қилинди. Тавбанинг қабул бўлиши улкан бахтдир. Тавба қабул қилинмаса, бахтсизлик бўлади. Иқобга қолинар эди. 
   Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари бу кунни ҳафталик байрам куни килиб олишлари маъқул. 

6. "Унда у вафот қилди".
  Яъни жума кунида Одам алайҳиссалом вафот этдилар. 
Имом Ҳаким келтирган ривоятда: 
"Ўлим мўминларнинг туҳфасидир", дейилган. 
   Чунки ўлим ила мўминлар бу дунё ташвишларидан кутилиб, охират неъматларига эришадилар. 
  Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари керак. 

7. "Унда қиёмат коим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то куёш чиққунча (қиёмат) соатини қурқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно".
   Жума намози фарз айндир. Унинг фарзлигини инкор қилган одам диндан чиқади.

  "Кифоя" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР