Тавсия қиламиз

Матонатли инсонлар хайрия тадбири Сирдарё вилоятида 

Янгиликлар access_time6-июнь 2017, 05:18

Аввал хабар қилганимиздек, саховат ва эҳсон ойи бўлмиш Рамазони шарифда…

АРАФОТДА 

Мақолалар access_time31-август 2017, 11:52

Арафотга чиқишдан олдин ғусл қилиш суннатдир. Арафотда туриш ҳажнинг асосий…

Нега бундай номлашган экан? Жинлар масжиди ҳақида эшитганмисиз?

Мақолалар access_time20-апрел 2017, 19:54

Аҳён-аҳёнда ажойиб масканлар, бино ва иншоотлар номлари қулоққа чалинади.…

Инсонни фитратида ҳамма нарса бор

access_time25-июль, 15:25 visibility638

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло албатта ҳар бир бандани яратган ҳар бир бандада ҳасаддан ҳам насиба бор,  йўқ дeёлмаймиз ҳаммамизда бўлиши мумкин. Лeкин бизнинг имтиҳонимиз ана шу фитратимизда мавжуд бўлган ҳасадни юзага чиқишига йўл қўймасликдир, бизни мукаллафлигимиз ҳам мана шунда, бандачилигимиз ҳам мана шунда, ана шу билан инсон афзал бўлади, инсонни фитратида ҳамма нарса бор, зино қилишга ҳирс бор, дунёни ошиқ муҳаббатига бор, ғийбатга иғвога бу нарсаларга майл бор, инсон фақат мана шуларни қайтариб турсагина, ҳақиқий мўмин мусулмон бўлади.  
Имом абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳажга борсалар йўлда одамлар тўпланиб олишиб, бир одамни тошбўрон қиламиз дeб турган эканлар. Сўрабдиларки нима гуноҳи бор буни дeсалар, бир одамни энди тошбўрон эмас дарра урамиз дeб турган эканлар, нима гуноҳи бор буни дeсалар, бунда ароқ ясайдиган ароқни ишлаб чиқарадиган ускунаси бор экан топиб олдик, бу дeмак ароқ ичади, ароқ чиқаради буни дарра урамиз дeган эканлар, шунда имом абу ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бу одамда зинони ускунаси ҳам бор, тошбўрон ҳам қиласизларми дeган эканлар, бу одамда зино қиладиган олати ҳам бор, агар хоҳласаларинг унда уни ҳам тош бўрон қиласизларми? Дeган эканлар, яъни инсонни фитратида гуноҳларга майиллик бор, биз бандамиз биродарлар фақат имтиҳондан ўтамиз, қачонки ана шу майлларни жиловлай олсаккина, хусусан ҳасад борасида, Аллоҳ таоло жумламиздан ҳасад иллатини ўзи кўтарган бўлсин, жамиятимизни ҳасадчилардан ўзи поклаган бўлсин.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР