Тавсия қиламиз

Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса

Мақолалар access_time8-май, 17:41

Имом Термизий Зайд ибн Холид Жуҳанийдан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ…

ҚАРЗНИ ҚАЙТАРИШ ВАҚТИ

Мақолалар access_time7-декабр 2017, 19:28

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи…

ҲАЗРАТ УСМОННИНГ ҚУРЪОНГА МУҲАББАТИ

Мақолалар access_time27-сентябр 2017, 18:36

 Амирул мўминин Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу:   "Агар…

ЎЛГАНДАН СЎНГ ҚАЙТА ТИРИЛИШ ВА УНДАН СЎНГ КЕЛАДИГАН НАРСАЛАРГА ИЙМОН

access_time19-август, 10:51 visibility613

   Ўлимдан кейин бўладиган қуйидаги саккиз ишнинг ҳақлигини тасдиқлаймиз:

1. Ўлимдан сўнг иккинчи бор ҳаётга келиш.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ثُمَّ يُحْيِيكُمْ ثُمَّ إِلَيْهِ تُرْجَعُونَ (28)

«Сўнгра сизни ўлдиради ва яна тирилтиради, кейин сизлар Унга қайтариласизлар» (Бақара сураси 28-оят).

2. Қиёмат куни яхши ишларнинг мукофоти, ёмон ишларнинг жазоси берилиши.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

 جَزَآءًۢ بِمَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ (14)

«Ана ўшалар қилган амаллари мукофотига» (Аҳқоф сураси, 14-оят).

3. Аллоҳнинг ҳузурида арз бўлиши (қилинган амалларнинг кўрсатилиши).
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

يَوْمَئِذٍ تُعْرَضُونَ لَا تَخْفَىٰ مِنكُمْ خَافِيَةٌ (18)

«Ўша Кунда кўрикдан ўтасизлар, бирорта нарсангиз махфий қолмайди» (Ҳаққо сураси, 18-оят).

4. Бандалар амалларининг ҳисоб-китоби.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

إِنِّى ظَنَنتُ أَنِّى مُلَٰقٍ حِسَابِيَهْ (20)

«Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим» (Ҳаққо сураси, 20-оят) ва

فَسَوْفَ يُحَاسَبُ حِسَابًا يَسِيرًا (8)

 «Тезда, осонгина ҳисоб қилинур» (Иншиқоқ сураси, 8-оят).

5. Ҳар бир кишининг номаи аъмоли ўқилиши.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ٱقْرَأْ كِتَٰبَكَ كَفَىٰ بِنَفْسِكَ ٱلْيَوْمَ عَلَيْكَ حَسِيبًا (14)

«Китобингни ўқи, бугунги кунда ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан» (Исро сураси, 14-оят).

6. Яхши амалларга савоб, ёмон амалларга иқоб берилиши.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُۥ (7) 
وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُۥ (8)

«Бас, ким зарра вазнича яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра вазнича ёмонлик қилса ҳам кўради» (Залзала сураси, 7-8-оятлар).
Яъни савоби ва иқобини кўради.

7. Сиротдан (жаҳаннам устига қурилган кўприкдан) ўтиш.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَإِن مِّنكُمْ إِلَّا وَارِدُهَا كَانَ عَلَىٰ رَبِّكَ حَتْمًا مَّقْضِيًّا  (71)

«Сиздан унга яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ. Бу Роббинг ҳузуридаги кескин ҳукмдир» (Марям сураси 71-оят).
«Жаҳаннамга яқинлашиш»дан мурод унинг устига қурилган сирот номли кўприкдан ўтишдир.

8. Яхши амаллар билан ёмон амаллар ўртасидаги фарқни зоҳир қилиш учун амалларни тортиш.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَٱلْوَزْنُ يَوْمَئِذٍ ٱلْحَقُّ  (8)

«Ўша куни тортиш ҳақдир» (Аъроф сураси, 8-оят).

Қиёмат куни фақат савол-жавоб билан кифояланиб қолинмайди. Балки ундан ҳам дақиқроқ ишлар бўлади. Ҳар бир инсоннинг қилган амаллари тарозига солиниб, тортилади. Бу тарози аниқ ишлайдиган тарози бўлиб, зарранинг оғирлигини ҳам сезади. Ана ўша тортишда кимнинг амаллари оғир келса, у нажот топади, жаннатга киради.
Ёмонликдан бошқа амаллари йўқлар ҳақида эса Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

فَلَا نُقِيمُ لَهُمْ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ وَزْنًا (105)

«Қиёмат куни уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз» (Каҳф сураси, 105-оят).

Яъни қиёмат куни кофирларнинг ҳеч қандай қадр-қиймати бўлмайди. Уларнинг бу дунёда қилган амалларининг вазни ҳам бўлмайди. Чунки Аллоҳнинг наздида ҳамма қадр-қиймат ва амалларнинг вазни иймонга боғлиқ. Иймони йўқнинг қадри ҳам йўқ, қиймати ҳам йўқ. Унинг қилган ишининг вазни ҳам йўқ.
    Бас – ўлгандан кейин қайта тирилиш ва ундан кейинги нарсаларга умумий далил. Билингки, ўлгандан кейин қайта тирилиш ва жисмоний қайтишга Қуръон, Суннат, ақл ва соғлом табиат далолат қилади. Аллоҳ таоло азиз Китобида бу ҳақда хабар берган, унга далил келтирган ва Қуръоннинг кўпчилик сураларида бу нарсаларни инкор қилувчиларга раддия келтирган. Қуръонда хабар берилганидек, барча пайғамбар алайҳиссаломлар ўлимдан кейин қайта тирилишнинг ҳақлигига иттифоқ қилганлар. Шунингдек, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам охиратни бошқа анбиёларнинг китобларида бўлмаган шаклда батафсил баён қилганлар. Аллоҳ Ўз Китобида қайта тирилиш ва унинг воқе бўлиши ҳақлиги ҳамда ундан келиб чиқадиган нарсаларга далолат қилувчи турли далил-ҳужжатларни зикр қилган.

«Ақийдатут-таҳовия» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР