Тавсия қиламиз

ПОРАХЎРЛИК

Мақолалар access_time28-август 2019, 11:02

 Аллоҳ таоло айтади:  "Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда…

Ота-онага яхшилик қилиш ҳақида.

Мақолалар access_time8-октябрь 2018, 11:39

Динимизнинг ҳақлигини, нақадар гўзаллигини, инсонпарвар дин эканини кўрсатувчи…

ТАВАРРУҚ САВДОСИНИНГ ҲУКМИ

Мақолалар access_time7-октябрь 2017, 13:00

 Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!  Ортларидан набий йўқ зотга салавотлар…

Баракотли кун

access_time22-август 2019, 14:47 visibility521

 Сувайд ибн Ғафладан ривоят қилинади:
  "Ҳазрати Али, розийаллоху анҳу, маълум бир пайт моддий жиҳатдан анча қийин аҳволга тушиб қолди. Шунда Фотимадан:
  - Отанг ҳузурларига бориб, озроқ ёрдам сўрасанг бўлармиди, - дея уни Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига жўнатди.
  Фотима эшик тақиллатганида Умму Айман онамиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларида эди. 
  - Бу Фотиманинг эшик тақиллатишига ўхшайди. Бемаҳалда нимага келди экан ?  -  дедилар  Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам. 
  Фотима ичкари кирди ва: 
  - Ё Расулуллоҳ, фаришталарнинг озиғи:  "Яратгандан ўзга илоҳ йўқ" дейиш, Яратганга ҳамд ва тасбеҳ айтишдир. 
 Бизнинг озиғимиз нима ?  -  деб сўради. 
  Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
  - Мени ҳақ пайғамбар қилиб юборган Яратганга қасамки, бир ойдан бери Муҳаммаднинг уйида овқат пишириш учун олов ёқилгани йўқ. Бизга бир нечта эчки келтиришибди. Хоҳласанг, бештасини сизларга беришни буюраман. Ҳоҳласанг, Жаброил, алайҳиссалом, менга ўргатган калималарни ўргатаман, - дея марҳамат қилдилар. 
  Шунда Фотима, розийаллоху анҳо: 
  - Ё Расулуллоҳ, менга Жаброил, алайҳиссалом, Сизга айтган ўша калималарни ўргатинг,  - деди. 
  Расули акрам, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 

  - "Эй ибтидоси ва интиҳоси йўқ танҳо Зот ! Эй куч-кудрат эгаси Тангри, эй марҳаматлиларнинг энг марҳаматлиси Аллоҳим", дегин, - дедилар. 

  Шундан сўнг Фотима, розийаллоҳу анҳо, уйларига қайтиб келди. 
  - Нима гап ? - сўради Али, розийаллоху анҳу.
  - Дунё истаб чиққан эдим, охират неъматини олиб келдим. 
Али, розийаллоху анҳу, бу гапдан ғоят таъсирланиб: 
  - Бугун сен учун энг хайрли ва баракотли кун бўлибди,  - дедилар".
  
  "Ҳикматлар хазинаси" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР