Тавсия қиламиз

Закот беришнинг моҳияти

Мақолалар access_time18-июнь 2018, 16:51

Закот беришнинг моҳияти Закот беришнинг моҳияти шундаки, уни берган кишининг…

XXVII Қорилар мусобақаси

Янгиликлар access_time25-апрел 2017, 20:02

Ассоламу алайкум, муҳтарам мухлислар! Эртага, 26 апрель куни эса пойтахтимиздаги…

МУСОФИРНИНГ НАМОЗИ

Мақолалар access_time15-апрел 2017, 22:02

Пиёда ўртача юрганда уч кечаю уч кундузлик йўлни босиб етадиган жойга сафарга…

Ҳақиқий дўст билан сохта дўстнинг фарқи

access_time24-август, 17:37 visibility482

      Баъзи улуғларимизнинг айтишича, биз дўстмиз деб мақтанган кишидан «Дўстингнинг чўнтагига ўзидан сўрамай туриб, қўлингни суқиб, пулини ола оласанми?» деб сўрашган экан. У «Йўқ, сўраб оламиз» деса, «Унинг чўнтагидаги пулни сўраб оладиган даражада бўлсанг, унда ҳақиқий  дўст эмас экансан», дейишган экан.  
Дўстлик шу қадар бўлиши керак эканки, орада пулнинг истиҳоласи ҳам бўлмаслиги керак, дўстининг мол-мулкига худди ўзиникидек муомала қила олиши керак экан.  
Бировдан яхшилик кўрган одам ўша яхшилик қилган одамга совға кўтариб келибди. Одатда бу нарса кўп учрайди. «Бу нима?» дебди яхшилик қилган одам. «Менга яхшилик қилган эдингиз, шунинг эвазига совға олиб келдим», дебди у. «Йўқ, бу нарсангни олмайман. Агар дўстинг сенга бир нарса эвазига яхшилик қиладиган бўлса, ундай дўстдан воз кеч. Дўстинг бирон манфаат бўлмаса, сенга яхшилик қилмайдиган бўлса, намозга таҳорат қилгандек таҳорат  қилгин-да, тўрт такбир айтиб, ундай дўстнинг жанозасини ўқиб қўявер», дебди. Дарҳақиқат, бундай дўстнинг кимга кераги бор?  
Машойихларимиз айтадилар: «Бугун шундай дўстлар кўпайиб кетдики, сўрашса уйингдаги молингнинг ҳол-аҳволигача, арзимас майда-чуйдагача сўрайди, аммо сариқ чақа сўрасанг, қорасини кўрсатмайди. Шундай дўстлар борки, сўрашганда саломдан нарига ўтмайди, лекин муҳтож бўлсанг, жонини беради». Ҳақиқий дўст билан сохта дўстнинг фарқи ана шундай экан. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР