Тавсия қиламиз

САОДАТ САРИ 30 ҚАДАМ

Мақолалар access_time24-декабр 2018, 15:53

1. Билгин, агар сен бугунги кунинг ҳудудида яшамасанг, зеҳнинг ўтмаслашиб,…

МУСУЛМОНЛАРНИНГ ИМОМЛАРИ УЧУН НАСИҲАТ

Мақолалар access_time8-январ, 16:58

"Мусулмонларнинг имомлари учун".  Мусулмонларнинг имомлари…

МЕҲР ҚЎРҒОНИНИНГ ФАЙЗУ БАРАКАСИ

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 14:55

Президентимиз жорий йил 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси…

МАДАД СЎРАШ

access_time24-апрел 2017, 19:48 visibility1093

Баъзи сўфийлар доирасида тирик ёки ўлик аҳли солиҳлардан мадад сўраш одати бўлган. Улар бошларига бало келса, авлиё ва солиҳлардан балогардон бўлишларини, бошларига тушган мушкулларини кушойиш қилишларини сўраганлар. Бу ҳол айниқса одамлар бошига оммавий кулфат тушган пайтларда ёрқин намоён бўлади.
Аксар ҳолларда Хизр алайҳиссаломдан мадад сўраш одат тусига кирган. Оналар болаларини бирор жойга юбораётиб: "Ҳизр бувам қўлласин", дейдилар. Бошқаларда ҳам бунга ўхшаш мадад сўрашлар тез-тез такрорланади.
 Одатда беморлигига шифо излаганлар ҳам бирор авлиёнинг қабрини зиёрат қилиб, назр атаб туриб, дардига шифо сўрайди. Баъзилар фарзанд сўрайди. Яна бошқа бировлар ўзининг бошқа ҳожатининг раво бўлишини тилайди. Улар қабр тошларини ўпиб, кўзларига суртадилар, яна бошқа бидъат ишларни қиладилар.
 Уламоларимиз бу ишларнинг барчасини инкор қиладилар ва уларга қарши курашадилар. Улар тирик ёки ўлик шахслардан, ким бўлишларидан қатъи назар, мадад сўраш ширк эканини тинмай таъкидлайдилар.
 Бу даъволарини тасдиқлаш учун турли қиссалар ҳам айтадилар. Улардан баъзиларини мисол тариқасида келтирамиз.
 Бир мурид оғир юкни кўтариши керак бўлиб қолибди. У ҳарчанд уринса ҳам, ҳалиги юкни кўтара олмабди. Кейин шайхи эсига тушибди-да, "Ё пирим", деб туриб кўтарган экан, дарҳол юкни кўтариб, йўлига равона бўлибди. Манзилга етгандан кейин пирининг олдига кириб, бўлган ҳодисани айтибди. Шунда пир: "Юкни сен кўтардинг-у, азобини биз тортдик", деб елкасини очиб кўрсатибди. Қараса, елка юк ботганидан шилиниб кетган эмиш.
 Аллоҳ таоло бизга ўтганларга дуо қилишимизни амр қилган, улардан бирор нарсани сўрашни амр қилмаган. Аллоҳ таоло мўминларнинг васфида шундай марҳамат қилади:
 "Улардан кейин келганлар: "Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга нисбатан қалбимизда ғашлик қилмагин. Роббимиз, албатта, Сен ўта шафқатлисан, ўта раҳмлисан", дерлар".
 (Ҳашр сураси, 10-оят).
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозимизда "Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин", дейишимизни таълим бердилар.
 Иш чаппасига айланиб, уларнинг ҳаққига дуо қилиш ўрнига, улардан мадад сўраб турсак, шубҳасиз, хато қилган бўламиз".


"Тасаввуф ҳақида тасаввур" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг! 
Каналга уланиш

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР