Тавсия қиламиз

МАККИЙ ВА МАДАНИЙ СУРАЛАР

Мақолалар access_time2-июль, 10:41

Қуръон суралари икки қисмга бўлинади: Биринчи қисм маккий суралардир. Иккинчи…

Масжид хизматини қилувчи одамнинг мақоми улуғдир

Мақолалар access_time28-март, 23:06

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир қора киши ёки…

Рўза ҳақида  савол жавоб

Мақолалар access_time22-апрел, 17:30

  Савол: Милки қонаб, қони ичкарига кетиб қолган кишининг рўзаси очиладими?…

Мол-дунё фитнаси

access_time12-сентябр 2019, 16:13 visibility863

  Мол-дунё одамларни синаш учун берилган. У ёмонликка ҳам, яхшиликка ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бойликка эришган киши Аллоҳнинг розилигига муяссар бўлиши учун бойликни тўғри йўлда сарфлаши зарур. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

وَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّمَآ أَمْوَٰلُكُمْ وَأَوْلَٰدُكُمْ فِتْنَةٌ وَأَنَّ ٱللَّهَ عِندَهُۥٓ أَجْرٌ عَظِيمٌ(28)

     “Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир” (Анфол сураси, 28-оят). 
       Қуръон таълимотига кўра, бойлик бу дунёнинг баъзи матоҳларидан бўлиб, у тезда тугайди. Ҳақиқат ва яхшилик эса абадий қолади:

زُيِّنَ لِلنَّاسِ حُبُّ ٱلشَّهَوَٰتِ مِنَ ٱلنِّسَآءِ وَٱلْبَنِينَ وَٱلْقَنَٰطِيرِ ٱلْمُقَنطَرَةِ مِنَ ٱلذَّهَبِ وَٱلْفِضَّةِ وَٱلْخَيْلِ ٱلْمُسَوَّمَةِ وَٱلْأَنْعَٰمِ وَٱلْحَرْثِ ذَٰلِكَ مَتَٰعُ ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا وَٱللَّهُ عِندَهُۥ حُسْنُ ٱلْمَـَٔابِ(14). 

قُلْ أَؤُنَبِّئُكُم بِخَيْرٍ مِّن ذَٰلِكُمْ لِلَّذِينَ ٱتَّقَوْا۟ عِندَ رَبِّهِمْ جَنَّتٌ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَا وَأَزْوَٰجٌ مُّطَهَّرَةٌ وَرِضْوَٰنٌ مِّنَ ٱللَّهِ وَٱللَّهُ بَصِيرٌۢ بِٱلْعِبَادِ(15)

      “Одамларга аёллардан, фарзандлардан, тўп-тўп тилла ва кумушдан, боқилган отлардан, чорвалардан, экин-тикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати чиройли кўрсатилди. Булар дунё ҳаётининг матоҳидир. Ва Аллоҳ – ҳузурида гўзал қайтар жой бор Зотдир. Сен: “Сизларга ана шулардан ҳам яхшироғининг хабарини берайми?! Тақво қилганларга Роблари ҳузурида остларидан анҳорлар оқиб турган, улар у ерларда мангу қолувчи бўладиган жаннатлар бор. Шунингдек, покиза жуфтлар ва Аллоҳ томонидан розилик бор. Ва Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир”, деб айт” (Оли Имрон сураси, 14-15-оятлар).

"Иймон" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР