Тавсия қиламиз

Бировнинг ҳаққи

Мақолалар access_time27-декабр 2018, 13:39

    Буюк саҳобий Абу Дардо розияллоҳу анҳу саҳобалар орасида масжидга…

ҚАНДАЙ ҚИЛСАК, ЯХШИ ИНСОН БЎЛАМИЗ?

Мақолалар access_time7-декабр 2017, 15:32

Хоки пойи яхшилар бўл, хок бўлмасдан бурун, Бу қаро ер бағри сенга чок бўлмасдан…

Ҳар қўйни ўз оёғидан осадилар...

Мақолалар access_time15-декабр 2018, 19:28

 Аббосий халифа Ҳорун ар-Рашиднинг Баҳлул доно деган фазилатли зотга…

Ҳадисларнинг табиби

access_time24-апрел 2017, 19:56 visibility1250

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг ташаббуси билан 2017 йилнинг апрель ойи юртимизда буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони имом Бухорий ойлиги деб эълон қилинди.   
 Муҳаддислар султони имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг табиби деб атаганлар. Бу номни имом Бухорийга имом Муслим берганлар, у зот имом Бухорийнинг ҳузурларига келиб, «Эй имомларнинг имоми, муҳаддисларнинг саййиди, Росулуллоҳ алайҳиссалом ҳадисларининг табиби, ижозат беринг, оёқларингизни ўпай» деганлар.  
Бу юксак таъриф бежиз берилмаган, албатта. Имом Бухорий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юз минглаб ҳадисларини ёд олиб, тўплаб, таҳлил қилиб, уларнинг саҳиҳ ёки заиф, мутавотир ёки оҳод, мурсал ёки марфуъ, ҳасан ёки мавзуъ деб ажратиб, уларга ўзига хос ташхис қўйганлари учун шундай гўзал таърифга сазовор бўлганлар.  
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР