Тавсия қиламиз

БИЛАСИЗМИ : Аллоҳ таоло Қуръони каримни бир неча сифатлар билан зикр этган.

Биласизми access_time10-май 2017, 16:10

Аллоҳ таоло Қуръони каримни бир неча сифатлар билан зикр этган.   Жумладан:…

Қурбонликнинг охирги вақтига далил.

Мақолалар access_time31-август 2017, 16:42

Имом Молик Нофеъдан қилган ривоятда «Ибн Умар қурбонлик ийд кунидан…

БИЛАСИЗМИ: РЎЗАНИНГ ШАРТЛАРИ  ?

Биласизми access_time30-май 2017, 19:32

Рўза тўғри бўлиши учун уч хил шарт мавжуд бўлиши лозим.    Биринчи…

Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир

access_time10-октябрь, 13:53 visibility199

Қуръони Каримнинг Ҳижр сурасида шундай марҳамат қилинади:

«Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари ҳузуримизда бўлмаса. Уни фақат маълум ўлчов-ла туширурмиз» (21-оят).

Раъд сурасида.

«Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир», дейилган (8-оят).

Ҳақиқатан ҳам бу дунёдаги барча нарса ўз ўлчови билан яратилган.

Ҳавода кислород 21 фоизни ташкил этади. Агар кислород 50 фоизни ташкил этиб қолса, нима бўлишини тасаввур қилиб кўрайлик. Агар шундай бўлса, дунёдаги барча ёниши мумкин бўлган нарсаларни ўт олади. Барча жонзотлар кислороддан нафас олади ва ўзидан карбонат ангидрид чиқаради. Ўсимликлар эса аксинча, карбонат ангидрид ютиб, кислород чиқаради. Агар шу алмашув бузилса, барча жонзот ва ўсимликларнинг ҳаёти бузилган бўлар эди.

Демак, агар кислород бўлмаса, жонзот бўлмайди, агар карбонат ангидрид бўлмаса, ўсимликлар қолмайди.

Қуёшнинг иссиқлиги ерга маълум миқдорда тушиб туради. Агар унинг иссиқлиги ҳозиргисининг ярмига камайса, бутун ер юзи музлаб қолади, аксинча, янада исиб кетса, бутун дунё куйиб кул бўлади. Шу боис қуёшнинг зиёси ҳам ерга маълум ўлчовда тушиб туради. Илмий тажрибалардан шу нарса маълум бўлдики, ўсимликларнинг ўсиши, гуллаши учун ҳам маълум бир миқдорда ёруғлик зарур. Мана шундай аниқ ўлчовлар асосида яратилган табиат ҳодисалари «ўз-ўзича бўлиб қолган», дейиш илмсиз одамларга хосдир. Балки, бундай ҳисоб-китобларнинг барчаси Аллоҳнинг иродаси билан бўлган, дейиш тўғридир.

Қуръони Каримда:

«Ерни ёйиб, устига барқарор тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик»,  
дейилган. (Ҳижр сураси, 19-оят).

«Ўлчанган» деган сўзга эътибор берилса, у бизнинг асримизда уламолар қўлга киритган кашфиётларга қилинган ишора бўлади.

Кимё ва биология соҳасидаги олимларнинг аниқлашича, ҳар бир ўсимлик маълум бир миқдордаги моддалардан ташкил топган, бунинг миқдорини эса фақат энг нозик ўлчов асбоблари билан аниқлаш мумкин. Бундай моддалар турли ўсимликларда турли миқдорда бўлар экан.

«Илмий мўъжизалар» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР