Тавсия қиламиз

Юртдошларимиз Умра зиёратига учиб кетдилар

Янгиликлар access_time10-март 2017, 17:57

Истиқлолимизнинг ўтган йиллари мобайнида, муборак Умра сафарини ташкил этиш…

ВАТАНГА БЎЛГАН МУҲАББАТ

Мақолалар access_time13-январ 2017, 16:27

Ўз киндик қони тўкилган, ота-боболари хоки ётган она юртни дунёда тенгсиз,…

Ота-онага эҳтиром вожиб амалдир

Мақолалар access_time10-октябрь 2018, 12:19

Ота-онага эҳтиром вожиб амалдир. Аслида шунинг ўзи мавзуни тушунишга етарли…

ҲАСРАТ КУНИ ВА МУЪЖИЗ КАЛОМУЛЛОҲ

access_time22-ноябрь, 17:51 visibility240

     Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга "Сиз уларни Ҳасрат кунидан огоҳлантиринг! " (Марям сураси, 39-оят) деди.
Қиёмат кунини "Ҳасрат куни" деб атади. Зеро бу кундаги ҳасрат ҳақиқий ҳасратдир. Дунё ҳасратлари эса вақтинчалик ҳасратдир.
Каломуллоҳ инсониятнинг энг охирги манзили дўзах ва жаннат тасвирига катта эътибор қаратади. Айниқса, жаҳаннамдаги тортишувлар, ҳасрат ва надоматлар ҳамда жаҳаннам аҳлининг орзу-истакларини ҳали ҳаёт бўлган инсонларга еткизиб, уларни Ҳасрат кунидан огоҳлантиради.
Қуръони карим гоҳида дунёнинг яратилиши ҳақида ҳикоя қилса, гоҳида дунёнинг ниҳоясидан хабар беради. Гоҳида ўқувчини мозий қарига олиб кетади ва бу билан унинг ҳозир ва келажак йўлларини ёритади. Аҳком, ахлоқ-одоб масалаларини етарли даражада тафсилоти билан баён қилади.
Оятларни тиловат қилар экансиз, ҳаётингизга керакли барча фойдали маслаҳатлар ва кўрсатмаларни дур тергандек бирин-бирин териб борасиз. Қўйнингиз ҳикматларга тўлгандан сўнг Қуръон сизни толиқтирмаслик учун ҳайвонот оламига саёҳатга олиб чиқади. Ҳайвонлар ҳақида турли ҳикоялар, масаллар билан маълумотингизни бойитади, иймонингизни янада зиёда қилади. Дам ҳайвонот оламига назар солишга чақирса, дам самоват сайрига чақиради. Каломуллоҳнинг муъжизлиги беқиёсдир. Қуръони Карим бу дунёда ҳидоятчимиз, Охиратда шафоатчимиз бўлишини Аллоҳ таолонинг ўзи насиб этсин! 

"Ҳамдард" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР