
ТАОМ ТАЙЙОР БЎЛГАНДА НАМОЗДАН САҚЛАНИШ
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Таом тайёр бўлганда намоз ўқиманг”, -деганлар.
(Муслим ривояти,560)
Таом тайёр бўлиб сузилганда, ёки унга чақирилганда киши олдин таомни ейиши керак, чунки егиси келиб турган киши таомни қўйиб намозга турса, у фикрини бир жойга тўплаёлмайди ва хушуга эга бўлмайди. Ундай киши ҳатто овқатланишни тезроқ тугатишга ҳам шошмаслиги керак, чунки
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Таом тортилган бўлса ва намоз вақти ҳам кириб келса, шом намозидан олдин овқатланиб олинг, ва уни тезроқ еб тугатишга шошилманг”, -деганлар.
Бошқа ривоятга кўра:
“Агар тушлик тортилган бўлса ва намозга иқомат айтилса, аввал тушлик қилинг ва уни тугатишга шошилманг”.
(Мутавофиқ, Бухорий, Китобул
Азон, “Иҳо хадарат таамати ва уқимас солат” боби, Муслим, 557-559).