Тавсия қиламиз

Рўзага оид масалалар 

Мақолалар access_time27-апрел, 16:22

   1. Оғиз сўлагини ташқарига чиқармай ютиб юборса рўзаси очилмайди.…

ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ЗУҲДЛАРИ

Мақолалар access_time12-декабр 2018, 12:32

     Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг зуҳдлари…

Оилавий ажримларга энг кўп сабаб бўлаётган муаммолар ҳақида

Мақолалар access_time22-июнь 2019, 10:46

    Нима учун никоҳ ҳақида кўп гапирилади? Эътибор қилсангиз,…

ҲАЛОЛ КАСБ КИШИНИ ЎЗГАЛАРГА МУҲТОЖЛИКДАН САҚЛАЙДИ

access_time2-декабр 2019, 14:42 visibility533

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Камбағаллик билан куфр(ношукрлик)нинг ораси бир қадам”, дедилар” (Абу Нуъайм “ал-Ҳиля”да, Ибн Адий “ал-Комил”да ривоят қилган).
  Шу боис кўпинча мол-дунёси йўқ, қашшоқ кишиларнинг фикрлаш доираси тор, дунёқараши саёз ва тоат-ибодатга ҳам эътиборсиз эканларини кузатамиз. Йўқчилик уларнинг шахсиятларини синдириб, ҳамиятларини ер билан битта қилган бўлади. Ноумидликка учраганидан, ҳаётдан хафа бўлиб, ё ичкилик исканжасига, ёки ўғрилик гирдобига тушиб қолади. Аммо ҳалол меҳнат туфайли инсоннинг нафси хотиржам, фикри тиниқ бўлади. Ибодатларга ўзгача ҳаловат ва хотиржамлик билан киришади. Ҳаётидан мамнун, Аллоҳга шукр қилувчи банда бўлади. Ялқовлиги боис камбағал бўлган кишидан фарқли ўлароқ, меҳнаткаш инсон атрофидаги бой-беҳожатларга армон, ҳасад ва нафрат ёки тама кўзи билан боқмайди.

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
“Ҳалол касб фаровонлик омили, Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси”китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР