Тавсия қиламиз

Абдуллоҳ ибн Зубайр

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 13:22

Абдуллоҳ ибн Зубайр 622 йилда Мадина яқинидаги Қубо қишлоғида туғилган.…

20.03.2018 «Сунний маданият маркази» вакиллари кўхна ва қадимий Сурхон воҳасида

Мақолалар access_time21-март 2018, 17:12

20.03.2018 «Сунний маданият маркази» вакиллари кўхна ва қадимий…

«ЕТИМГА КАФИЛЛИК ҚИЛИШ»

Мақолалар access_time25-апрел 2019, 13:49

 Сахл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:      «Набий…

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги "Қори Муҳаммадрасул" жоме масжидида меҳмон бўлдилар

access_time6-декабр 2019, 16:39 visibility972

«Мирза Юсуф» жомеъ масжидининг имом хатиби, устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу  саййидул айём, ҳажжул масокин бўлган жума куни Каттақўрғон шаҳридаги "Қори Муҳаммадрасул" масжидига  ташриф буюрдилар. Устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ кўп минг кишилик масжид қавмини муборак жума куни билан табриклаб, «Ислом – тинчлик ва тотувлик дини». «Инсон ҳақ-ҳуқуқлари – олий қадрият» мавзуларида ажойиб мавъиза қилиб бердилар. Жума намозига азон айтилган пайтда масжиднинг муҳташам хонақоҳлари ҳам, масжиднинг кенг ҳовлиси ҳам тумонат одамга тўлиб кетган эди. Сўнгра устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий жума намозини ўқиб бердилар. Намоздан, гўзал Қуръон тиловатидан сўнг устозимиз Самарқанд вилоятида олиб борилаётган улкан ижобий ислоҳотлар янада равнақ топиши, эл-юртимиз тинчлиги, мамлакатимизнинг ободлиги, ҳаётимизнинг янада фаровон бўлишини тилаб, хайрли дуолар қилдилар. Хоссатан, Устозимизнинг марузаларини эшитаман, дуоларини оламан деб  келган  минглаб мухлисларнинг ҳам ҳаққига дуо қилдилар. 

mehrob.uz матбуот хизмати 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР