Тавсия қиламиз

Ҳотамул Асам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари ва насиҳатлари

Мақолалар access_time4-феврал 2018, 17:49

Ҳотамул Асам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари ва насиҳатлари Расулуллох (соллаллоҳу…

Етимнинг моли

Мақолалар access_time8-август 2017, 13:51

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда етим бола балоғат ёшига етмагунича унинг молига…

Масжид одоблари

Мақолалар access_time19-декабр 2018, 13:49

Улар қуйидагилардир: 1. Масжидга ўнг оёқ билан кириб, чап оёқ билан чиқиш.…

Конституцияси инсон манфаатлари учун хизмат қилади

access_time8-декабр 2019, 10:08 visibility784

    Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган бўлиб, 6 бўлим,  26 боб ва 128 моддадан иборат. Конституциямизнинг асосий фазилати шуки, унда   инсон ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати энг олий қадрият деб белгилаб қўйилган бўлиб, у энг аввало инсон манфаатлари учун хизмат қилади. Бу олий қадриятларни, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш қайси йўл билан таъминланади? Албатта, қонунлар билан. Қонунлар одил бўлса, қонун ҳар нарсадан устувор бўлса, барча кичик қонунлар мазкур асосий қонунга мувофиқ келса, ўша асосий дастурдан тармоқланиб чиқса, бундай юрт равнақ топади, гуллаб-яшнайди. Конституция давлатимизнинг ана шу асосий қонунидир. Асосий Қонунимиз  лойиҳаси уч минг йиллик миллий  давлатчилик ҳамда дунё  қонунчилик  тажрибасини, халқаро инсон ҳуқуқлари мезонларини ўзида мужассамлаштирди. Қонунимизда давлат  халқнинг иродасини ифода этиши, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат муассасалари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги белгилаб қўйилган.
Бу қоида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадиси шарифларига ҳамоҳангдир:
كلكم راع و كلكم مسؤول عن رعيته فالأمير راع على الناس و هو مسؤول و الرجل راع على أهله و هو مسؤول و المرأة راعية على بيت زوجها و هي مسؤولة و العبد راع على مال سيده و هو مسؤول فلكلكم راع و كلكم مسؤول عن رعيته
«Ҳар бирингиз мутасаддисиз, ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Эр ўз аҳли аёли ва қўл остидагилар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Хотин эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилар учун масъулдир. Қул хожасининг молига мутасаддидир ва унинг учун масъулдир. Ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз». 
Имом Бухорий, имом Муслим, Имом Термизий, имом Аҳмад ва Байҳақийлар ривояти.
Маълумки, Аллоҳ таоло Ислом динини, Ўзининг шариатини инсониятнинг икки дунёдаги бахт-саодатини таъминлаш учун жорий қилган. Ислом динининг барча таълимотлари, қонун-қоидалари бешта асосий мақсадни кўзда тутади:
•  инсоннинг ҳаётини муҳофаза қилиш;
•  инсоннинг ақлини муҳофаза қилиш;
•  инсоннинг динини муҳофаза қилиш;
•  инсоннинг наслини муҳофаза қилиш;
•  инсоннинг мол-мулкини муҳофаза қилиш. 
Ишонч билан айтамизки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ушбу мақсадларнинг барчасига мувофиқ, уйғун ва ҳамоҳангдир. Ўзбекистоннинг  Асосий Қонуни  ушбу муҳим вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётир. Унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиймати, диний эътиқоди ва бошқа дахлсиз  ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги белгилаб қўйилган. Конституциямизда жинси, миллати, дини, ирқи, ёши, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барча фуқаролар тенг ҳуқуқли деб эълон қилинган бўлиб, унда инсон ҳуқуқлари ва эътиқод эркинлигини камситадиган бирорта ҳам модда йўқдир. Ватанимизда яшовчи барча фуқаролар ушбу Қомусда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлардан кенг ва тўлиқ фойдаланмоқдалар.

Устоз Cаййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР