Тавсия қиламиз

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИСМЛАРИ, НАСАБЛАРИ ВА ТУҒИЛИШЛАРИ

Мақолалар access_time1-август 2017, 21:39

Имом Бухорийнинг тўлиқ исмлари - Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абул Ҳасан Исмоил…

ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА ОИД САВОЛ – ЖАВОБЛАР

Мақолалар access_time13-апрел 2021, 00:44

ТАРОВЕҲ Савол: хатмга ўтаётган қори икки жойда хатмга ўтиб бериши жоизми?…

Фарз намозлардан олдин ва кейин ўқиладиган равотиб суннат намозлар ҳақида

Мақолалар access_time21-декабр 2019, 15:10

Фарз намозлардан олдин ва кейин ўқиладиган равотиб суннат намозлари. Нима…

Гуноҳи кабиралар

access_time16-декабр 2019, 13:49 visibility1919

-  Катта ширк

-  Риё

-  Кибр, манманлик, ғурур

-  Зўравонлик, ҳаддан ошиш

-  Макр ва алдов

-  Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш

-  Аллоҳ азза ва жалла ҳамда Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шаънига ёлғон гапириш

-  Тақдирни инкор қилиш

-  Хиёнат ва аҳдга вафо қилмаслик

-  Тортишув, баҳс-мунозара ва муросасизлик

-  Сийдикдан покланмаслик

-  Эркакларнинг тилла тақишлари ва ипак кийишлари

-  Аёлларнинг эркакларга ва эркакларнин аёлларга ўхшаши

-  Кибр ва манманлик билан кийимларини судраб юриш

-  Мусибат чоғида ҳаддан ошиш

-  Берган нарсасини миннат қилиш

-  Рамазонда узрсиз рўза тутмаслик

-  Аллоҳдан бошқага атаб жонлиқ сўйиш

-  Судхўрлик

-  Ҳаром ейиш ва ҳаромдан топиш

-  Тарози ва ўлчов каби нарсалардан уриб қолиш

-  Етим молини ейиш ва унга зулм қилиш

-  Қўшнига озор бериш

-  Мусулмонларга озор бериш ва уларни ҳақорат қилиш

-  Аллоҳнинг дўстлари- авлиёларга озор бериш

-  Зарарли васият қилиш

-  Омонатга хиёнат қилиш

-  Чақимчилик

-  Хотиннинг эрига итоатсизлик қилиши

-  Даюслик ва қўшмачилик 

-  Покиза аёлларга туҳмат қилиш

-  Лаънат айтиш

-  Инсоннинг ўз насабидан тониши

-  Ота-онага оқ бўлиш

-  Қариндошлар билан алоқани узиш

-  Заифлар ва қўл остидагилар ҳақини поймол қилиш

-  Одам ўлдириш

-  Ўз жонига қасд қилиш 

-  Сеҳр

-  Фолбин ва мунажжимни тасдиқлаш

-  Қўл остидагиларни алдаш ва уларга зулм қилиш

-  Зулм

-  Баччабозлик

-  Ўғрилик

-  Йўлтўсарлик

-  Одамларнинг сирларига қулоқ тутиш – жосуслик

-  Мусулмонларнинг нозик жиҳатларини очиш

-  Ёлғон қасам ичиш

-  Ноҳақ ҳукм қилиш

-  Порахўрлик

-  Ёлғон гувоҳлик бериш

-  Ёлғон гапириш

-  Қимор ўйнаш

-  Саҳобалардан бирортасини ҳақорат қилиш

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Модомики, банда катта гуноҳлардан четланар экан, беш вақт намоз, жума кейинги жумагача ва рамазон кейинги рамазонгача бўлган кичик гуноҳларга каффоратдир» (Муслим ва Термизий ривояти).
Демак, қайси гуноҳлар кабира эканини билиб олишимиз жуда ҳам муҳим. 
  Яқинларимизга ҳам эслатиб, бу гуноҳлардан сақланиб, Раббимиз раҳматига мушарраф бўлайлик.

©mehrob.uz матбуот хизмати.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР