Тавсия қиламиз

ИЛМ ЎРГАТИШ ШАРАФЛИ ВАЗИФАДИР

Мақолалар access_time1-октябрь 2017, 10:24

Маълумки, Ҳазрати Одам алайҳиссаломга Аллоҳ таоло барча фаришталарни таъзим…

ИСТИҚЛОЛ ЙИЛЛАРИДАГИ ҲАЖ ВА УМРА ИБОДАТЛАРИ

Мақолалар access_time31-август 2017, 11:05

ИСТИҚЛОЛ ЙИЛЛАРИДАГИ ҲАЖ ВА УМРА ИБОДАТЛАРИ Маълумки, ҳаж ибодати Исломнинг…

Қариндошлар ўртасидаги никоҳ риштаси

Мақолалар access_time23-апрел 2018, 09:58

Оила қуриш ислом дини тарғиб қилган инсоният наслини янада пок сақловчи,…

АСАБИЙЛИКДАН САҚЛАНИНГ!

access_time23-декабр 2019, 14:07 visibility707

     Барча хасталиклар асабийлашишдан пайдо бўлади. Инсон асабийлашса мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. Кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уриши тезлашади. Бундай вақтда жигардан углеводлар (зарарли суюқлик) ажрала бошлайди. Аъзоларнинг бундай пала-партиш ишлаши кўп касалликларнинг (стенокардия, инфаркт, инсулт) келиб чиқишига сабаб бўлади. 

 Табассумнинг фойдаси

Нерв толаларининг узилиши аъзоларимиздаги озиқ моддалар камайишига, ҳолсизликка олиб келади. Масалан, жисмимизда калций моддаси етишмаса, мушакларимиз оғриб, суякларимиз мўрт бўлиб қолиши мумкин. Юзимизга табассум қайтиши биланоқ, миямиз тажангликни сўндирувчи моддалар ишлаб чиқара бошлайди.

 Табиат қўйнида дам олинг

Мунтазам бадантарбия қилиш, очиқ ҳавода айланиш, айниқса, уйқуга ётишдан олдин беш-ўн дақиқа юриш жуда фойдали. Табиат қўйнига чиқиб завқланиш, вақти-вақти билан тоза сув ҳавзаларида чўмилиб туриш ҳам керак.

Яхшиликка интилиб яшанг!

Озуқага бой овқатларни меъёрида истеъмол қилиш керак. Эзгу ният, чиройли сўз, яхши амал, ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан яхши муносабат ҳам асабларимизга тинчлик беради, мустаҳкамлайди. Демак, имкон борича турли асаббузарлик­ларнинг олдини олишга интилишимиз, яхшиликка ишонч, келажакка умид билан яшашга ўрганишимиз зарур.

ИШОНИНГ, ҲАММАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА

Барчамизнинг яккаш орзуимиз - фарзандларимиз биздан-да ақлли, фаросатли, ҳаётда қоқилмайдиган, омадли бўлиб етишишидир. Бу орзулар амалга ошиши учун аввало уйдаги муҳитни ижобий томонга ўзгартиришимиз керак. Болаларни руҳий тушкунлик, ишончсизлик ҳиссидан қўришнинг бир чораси ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан қувонишга, бўлиб ўтган ҳар бир воқеага ижобий фикр билдиришга ўргатишдир. Ота-онанинг ўзига, ҳаётга ишончи, албатта фар­занд­ларида ҳам акс этади.
Кичкинтойингизни эрталаб ­чиққан қуёшдан, ойиси пиширган кулчадан, олган “беш” баҳосидан чин дилдан хурсанд бўлишга ўргатинг. Боланинг ҳаётдан завқ оладиган хушчақчақ инсон ёки одамови бўлиб улғайиши айнан ота-онанинг дунёқарашига боғлиқлигини унутмайлик.

Киши умидсизликка берилса, қаттиқ сиқилса, қондаги адреналин ва кортизол миқдори кескин ошади. Адреналин қон босимини кўтаради, қоннинг тез қуюлишига ҳам шу “жиззаки” гормон сабабчи. Кортизол эса танада ёғ қатламини ҳосил қилишда қатнашади. Бу хавфли жуфтлик юрак хасталикларининг ривожланишига қулай замин яратади.

Вақтингизни беҳуда сиқилишлар ва алдамчи ҳаёллар эгаллаб олишига йўл қўйманг. Бунинг фойдаси йўқ. Ҳадеб ўтган воқеаларни, омадсизликларни эсламанг!

Эртанги муаммолардан хавотирга тушмаслик учун бугундан ҳаракат қилинг. Яъни, бугун режалаштирган ҳар бир ишнинг уддасидан чиқинг. Шундагина руҳий зўриқишлардан сақланиб, келажакдаги режаларга ишонч билан қарай оласиз.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР