Тавсия қиламиз

ВАТАН МУҚАДДАС МАСКАН

Мақолалар access_time14-январ 2020, 17:39

    Маълумки, Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб, у Зотнинг…

«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»

Мақолалар access_time27-феврал 2019, 16:41

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:     …

Халқаро Қуръон мусобақасида вакилимиз иштирок этади

Янгиликлар access_time29-октябрь 2021, 10:46

Бугун юртимизнинг қориси, "Имом Бухорий" номли Тошкент ислом институти…

АГАР МЕН ЯХШИЛИК ҚИЛСАМ...

access_time25-декабр 2019, 13:27 visibility944

Урва розияллоҳу анҳудан:
“Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифа этиб тайинланган пайти минбарга чиқиб, Аллоҳга ҳамду сано айтгач, бундай дедилар:

–Сизга бошқарувчи бўлдим дегани ичингизда энг яхшиси менман дегани эмас.

 Аммо Қуръони карим нозил бўлган, Аллоҳнинг Расули диннинг қоидарини айтган ва бизга ақлнинг энг устуни тақво эканини ва ақлсизликнинг энг ёмони эса фисқ эканини айтганлар.☝️

 Шуни ҳам билингки, энг кучлингиз менинг ёнимда мазлумнинг ҳақини ўзидан олгунча энг заифингиздир. ☝️

Энг заифингиз эса ёнимда ҳақини золимдан олгунча энг қувватлингиздир.☝️

 –Эй инсонлар! Мен фақат Расулуллоҳнинг йўлларига тобеман (эргашаман).☝️

 Менинг орзу-ҳавасим билан ҳаракат қилишга ҳаққим йўқ.☝️

 Шундай экан, агар мен яхшилик қилсам, менга ёрдам беринг ва агар тўғри йўлдан чиқсам, мени тўғри йўлга чорланг.☝️

 Буларни айтиб, ўзимга ва сизлар учун Аллоҳдан мағфират тилайман”

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР