Тавсия қиламиз

ТАВБА НАМОЗИ

Мақолалар access_time10-апрел 2017, 20:07

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  "Мен қачон Расулуллоҳ…

Мусулмон одоби.

Мақолалар access_time27-август 2018, 10:05

Мусулмон одоби. Ҳасан Басрий 20 йил давомида  насроний қўшнисининг…

АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИ ЙИҒЛАТГАН СУВ

access_time26-декабр 2019, 14:49 visibility1115

 Саҳобалардан Зайд ибн Аркам розияллоҳу анҳу шундай ҳикоя қилади.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан бирга эдик. 
Орада у киши сув сўради.

Унга асалли сув келтирдилар.

Сувни лабларига яқинлаштирганда йиғлай бошлади.
Бир оздан кейин жим қолди.
Сув ичмоқчи бўлиб яна лабларига яқинлаштирганларида яна йиғлай бошлади.

Унинг аҳволини кўриб ёнида ўтирганлар ҳам йиғлай бошлади.

  Шунда бири сўради:
- Эй Расулуллоҳнинг халифаси, сени нима бунчалар йиғлатди?

-Расули Акрам билан бирга эдим.
Ёнларидаги бир нималарни қўл билан ҳайдаб, ўзларидан узоқлаштиришга уринар эдилар.
Лекин атрофларида ҳеч нарса кўринмас эди.

Ўзларидан: “У нима эди?”-деб сўрадим.

У зот шундай марҳамат қилдилар:
-Бу дунё мажозий қиёфага кириб қалбимни забт этмоқчи бўлди.

Мен уни: “Мендан нари бор”- дея ҳайдадим.

У менга:
“Сен мендан қочдинг, қутулдинг, лекин сендан кейин келганлар мендан қутила олмайди, деди”.

Имом Ғаззолий

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР