Тавсия қиламиз

ҲАКИМЛАР САБР ҲАҚИДА

Мақолалар access_time14-октябрь 2018, 14:26

  Анушервондан ҳикоя қилинади: "Дунёнинг барча ишлари иккига бўлинади.…

Фарз намозлардан олдин ва кейин ўқиладиган равотиб суннат намозлар ҳақида

Мақолалар access_time21-декабр 2019, 15:10

Фарз намозлардан олдин ва кейин ўқиладиган равотиб суннат намозлари. Нима…

Жоду қилинган одам ёхуд қош қўяман деб кўз чиқараётган аёллар.

Мақолалар access_time9-январ 2018, 14:12

Жамиятимизда кенг тарқаб кeтган, иймонимизга хатари катта бўлган нарсалардан…

Ҳазрати Умарнинг адолати!

access_time9-январ, 11:16 visibility424

 Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг адолати ҳақида гапиришимизда ажойиб бир ҳикмат бор, чунки дунёда “Умар” ва “адолат” сўзлари бир-бирининг ўрнига ишлатса бўладиган даражада машҳур бўлган. Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳар бир ишлари адолатдан иборат бўлган. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни эслаганда “Умар одил” дейилмаса, қандайдир камчиликка йўл қўйгандек бўлиб қолади. Шундай бўлса ҳам, ҳозирги кунда адолатга муштоқлик кучайганини эътиборга олиб, адолатли одам ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун ва қадимги китобларимизда ҳам “Умар адолати” номли сарлавҳаларни кўрганимиз сабабли бу ривоятни сизларга мақул топдик.

Шаъбийдан ривоят қилинади:
     “Умар билан Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳумонинг орасида (хурмо) талашув бўлиб қолди. Умар: 
     “Мен билан ўзинг орамизда (ҳукм қилиш учун) бир одам танла”, деди. 
Икковлари Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни танладилар. Иккиси унинг олдига бордилар. Умар: 
     “Ҳузурингга иккимиз  орамизда ҳукм чиқаришинг учун келдик. Ҳакамнинг уйига борилади”, деди. 
     Улар киришганда Зайд тўрдан жой кўрсатиб: 
     “Бу ерда, эй мўминларнинг амири”, деди. Умар унга:
     “Ҳукмингда йўл қўйган биринчи жавр шудир. Мен талашган одам билан бирга ўтиришим керак”, деди. 
     Икковлари унинг қаршисига ўтирдилар. Убай даъво қилди. Умар инкор қилди. Шунда Зайд Убайга: 
     “Мўминларнинг амирини қасам ичишдан афв қил. Мен бу нарсани ундан бошқа учун илтимос қилмайман”, деди. 
     Шунда Умар қасам ичиб, Умар билан авом халқдан биттасини тенг кўрмагунча Зайд қози бўлмаслигини таъкидлади”.

Байҳақий ривоят қилган.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР