Тавсия қиламиз

ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ НАСАБЛАРИ

Мақолалар access_time19-ноябрь 2018, 11:40

  Бир  куни  Аббос  ибн  Абдулмутталиб  розияллоҳу…

РАМАЗОН

Мақолалар access_time4-июнь 2019, 22:51

Сен сабаб тийилди ёлғон сўзлар ҳам, Номаҳрамдан қочар бўлди кўзлар ҳам.…

Онасининг хизматини деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмай қайтган тобеъин

Мақолалар access_time11-март, 13:39

     Имом Муслим Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят…

«ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ»

access_time11-январ, 16:12 visibility388

  Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.


               1. ТАВБА

     فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59)
إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60)
     «Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар».
   (Марям сураси, 59-60-оятлар).


        2. ЯХШИ АМАЛЛАР

  Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради.

     الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ
     «Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».
   (Ҳуд сураси, 114-оят).

   Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин.


         3. МУСИБАТЛАР

   Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади.

     Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
     «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
     «Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикан киришими, етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».
   Икки шайх ривоят қилганлар.

   «Сунний ақийдалар» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР