Тавсия қиламиз

ИККИ ЁКИ БИР ҚИЗ БОҚҚАН КИШИ

Мақолалар access_time17-июнь 2017, 19:07

 Албатта, болага меҳр-муҳаббат кўрсатиш, унга нисбатан ўзини масъулиятли…

ҚЎШНИЛАРНИНГ ҚАДРИНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК

Мақолалар access_time10-март 2017, 16:59

Сирдарё вилояти юртимиз вилоятлари ичида энг ёши ҳисобланади. Вилоятимиз…

Расуллик мартабаси набийлик мартабасидан баланд ҳисобланади.  

Мақолалар access_time15-май 2017, 12:50

«Пайғамбар» сўзи форсий тилдан олинган бўлиб, пайғом етказувчи,…

Эслатма

access_time13-январ, 11:20 visibility478

      Аҳли сунна ва жамоа уламолари жумҳури "Маййит ўзидан бошқанинг амалидан манфаат олади", деганлар. Мўътазила мазҳабидагилар "манфаат олмайди", деганлар.
Маййитнинг ортидан қилинадиган хайр-эҳсон, дуо ва бошқа ишлар шариатнинг асосини ташкил этмайди. Булар бир қўшимча нарсалар. Асос ҳар бир одамнинг ўзи қилган амалидир.
Шунинг учун ўлгандан кейин бошқанинг амалидан манфаат тегар экан, деган ўй билан бу дунёда шариатга амал қилмай юравериш мутлақо нотўғридир. Ҳатто баъзи жойларда йилига бир марта худойи қилиб қўйишни дин деб тушунадиганлар ҳам бор.
Жумҳур уламолар "Маййитга ўзганинг амали манфаат беради" деган ҳукмни ўз хаёлларидан чиқариб айтган ҳам эмаслар. Балки, оят ва ҳадисларга суяниб, уларни далил-ҳужжат қилиб туриб айтганлар. Шунинг учун бу нарсани тўғри тушуниш ва унга тўғри амал қилиш керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР