Тавсия қиламиз

Тошкент шаҳридаги 22-июнь кунидаги Хатмоналар

Мақолалар access_time22-июнь 2017, 19:51

Бугун 22-июнь, Муборак Рамазон ойининг ғанимат ўтиб бораётган 27-кунларидир.…

Mehrob.uz ижодий жамоаси

Янгиликлар access_time27-август 2017, 13:03

Mehrob.uz ижодий жамоаси кириб келаётган Қурбон ҳайити ҳамда Мустақиллик…

БАҒРИКЕНГЛИК – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИДИР

Мақолалар access_time8-декабр 2017, 19:10

Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга…

ЗИКРИНГИЗНИ БАЛАНД ҚИЛИБ ҚЎЙДИК

access_time18-январ, 09:52 visibility1205

    Пайғамбарларга қарши курашганлар қани? Уларнинг номи қолдими? Уларнинг оқибати нима бўлди? Уларнинг овози ўчди, илдизи қуриди! Пайғамбар алайҳиссаломнинг таълимоти эса ҳануз барҳаёт. У зотга ваҳий қилинган дин дунёга тарқалди. Дин ходимларига нусрат берилди. Душманларнинг тарихи қалблардан ўчиб кетди. Пайғамбар алайҳиссалом тарихи севиб ўқилади, унут бўлмайди, у зотнинг исми минбарларда янграйди, душманлари ҳар мавсум лаънатланади. 
Аҳмад ибн Ҳанбални қамаб, дарралаганлар қани?! Улар ҳақида ҳеч яхши сўз эшитмаймиз, уларни танимаймиз ҳам, эсга олмаймиз, ҳатто Имомимизни эса доим ёдга оламиз, илмидан фойдаланамиз, сийратларини ўрганамиз. 
       “Аллоҳ (Лавҳул-Маҳфузда): “Албатта, мен Ўз пайғамбарларим билан бирга ғолиб бўлурман”, деб ёзиб қўйгандир. Албатта, Аллоҳ кучли ва қудратлидир” (Мужодала сураси, 21-оят); 
     “Ҳолбуки, куч-қудрат Аллоҳники, Унинг Пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар” (Мунофиқун сураси, 8-оят). 

“Қалблар тизгини” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР