Тавсия қиламиз

ОХИРАТ БОҚИЙДИР

Мақолалар access_time19-сентябр 2020, 13:44

«Эй Одам Фарзанди! Менга хизмат қил, чунки Менга хизмат қилган кишини…

Таҳорат қилиш одоблари

Мақолалар access_time29-июль 2017, 18:48

Бизда таҳорат деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур амал араб тилида "вузуъ"…

Динимиз иримдан қайтаради.

Мақолалар access_time30-июнь 2017, 19:59

Сафар ойида сафарга чиқиб ёки тўй қилиб ёки кўч кўтариб бўлмайди, деган…

ШАРИАТ ЕНГИЛ ВА ОСОНДИР

access_time21-январ 2020, 09:42 visibility1142

 Мўминни хотиржам қиладиган ҳолатлардан бири Ислом шариатининг енгиллиги ва бағрикенглигидир. 
     “То ҳа. (Эй Муҳаммад!) Биз Сизга бу Қуръонни (дин ишида) машаққат чекишингиз учун эмас, балки (Аллоҳдан) қўрқадиган кишилар учун эслатма сифатида туширдик” (Тоҳа сураси, 1-3-оятлар). 
     “Биз сизни осон (дин)га муваффақ қилурмиз” (Аъло сураси, 8-оят).
     “Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди” (Бақара сураси, 286-оят).
     “...Динда сизларга бирор ҳараж (қийинчилик) қилмади...” (Ҳаж сураси, 78-оят). “...Уларнинг юкларини ва устиларидаги кишан (қийинчилик)ларни олиб ташлайди...” (Аъроф сураси 157-оят). 
      “Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” (Шарҳ сураси 5-6-оятлар). 
       “(Яна дедиларки:) Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни койима! Эй Роббимиз, биздан олдин ўтганларнинг зиммасига ортган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй Роббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афу эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт!” (Бақара сураси, 286-оят). 

      Саҳиҳ ҳадисларда: “Умматимдан хато, эсдан чиқариш ва мажбурланган ишлари(нинг гуноҳи) кўтарилган”;
 “Албатта, дин енгилдир. Ким (унда) чуқур кетса, уни мағлуб қилади”; 
“Тўғри йўлга йўлланглар, яқин бўлинглар ва хушхабар беринглар”; 
“Мен бағрикенг ҳаниф дин билан юборилдим”;
 “Динингизнинг яхшиси енгилидир”, дейилади. 
       
 “Ўкинма” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР