Тавсия қиламиз

#БИЛАСИЗМИ: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган? 

Биласизми access_time18-май 2017, 21:10

#БИЛАСИЗМИ? Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?  Жавоб: Юсуф…

ҲАВЗ

Мақолалар access_time9-декабр 2019, 10:32

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб: “Албатта,…

Муҳаммад алайҳиссалом тановул этган таом турлари ва уларнинг таркиби

Мақолалар access_time22-феврал, 22:20

 Бу ўринда Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлари давомида тановул этган…

Эй йигит, қачондан бери мана шундай намоз ўқийсан?

access_time23-январ, 12:51 visibility3395

    Сизларга битта воқеани зикр қилиб, сўнг мавъизамизни тугатмоқчимиз. Бу воқеа ҳозирги вақтда кўп гапирилаётган мавзу – тасаввуф ҳақидадир. Умид қиламизки, бу воқеа «Тасаввуф нима?» деган саволга жавоб бўлади, иншааллоҳ.

     Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари имом Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳни барчамиз биламиз. Бу зот Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан кейин ҳанафий мазҳабини тарқатган улуғ олимдир. Имом Абу Юсуф, имом Муҳаммад, имом Зуфар каби зотлар мазҳабимизнинг буюк намояндаларидир. Имом Абу Юсуф уларнинг катталаридир. Бир куни имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳга бир хабар етиб келди. Маълум бўлишича, масжидда бир ёш йигит – Хотамул Асом деган бир ёш йигит яхши мавъизалар қиляпти экан. Улар дарс ҳалқасида ўтиришган эди, имом Абу Юсуф «Юринглар, бориб бир эшитайлик-чи, маъқул бўлса ўтирамиз, бўлмаса туриб кетамиз», дедилар. Ҳаммалари масжидга бордилар. Барчамизга маълумки, ўша ёш йигитча, яъни Хотамул Асом авлиё зот бўлганлар. Имом Абу Юсуф ўша Асомга «Эй йигит, бизга намоз ҳақида гапириб бер-чи», дедилар. Хотам саволга савол билан жавоб қилиб, «Унинг одобларини сўраяпсизми ёки кайфияти ҳақидами?» дедилар. Имом Абу Юсуф шогирдларига таажжуб билан қараб, «Биз бунга бир савол берсак, у бизга иккита савол берди-ку?» деб қўйдилар. Сўнгра «Майли, намознинг одобларидан гапир», дедилар. Хотам шундай гап бошлади: «Намознинг одоби – қиёмда турганда худди амр қилинганидек туриш; намозга юрганингда савоб билан гуноҳни ҳисоб-китоб қилиб юриш; намозга кирганингда ният билан кириш; Аллоҳни улуғлаб такбир айтиш; қироатни тартил билан қилиш; рукуъни хушуъ билан қилиш; саждани хузуъ билан қилиш; намозда шаҳодатни ихлос билан айтиш; раҳмат билан салом бериб, намоздан чиқиш», дедилар. Шунда имом Абу Юсуф «Энди бизга унинг кайфияти ҳақида айтиб бер», дедилар. Хотам шундай деди: «Намозда турганда Каъбани мана шу икки қошинг ўртасига олиб келиб қўясан, мезон икки кўзингнинг ўртасида турсин, сирот кўприк эса оёқларинг остида турсин, ўнг томонингда жаннат, чап томонингда дўзах турсин, орқангда эса ўлим фариштаси сени талаб қилиб турсин. Аммо шундан кейин ҳам сен намозинг қабул қилиндими ёки йўқми, билмайсан. Мана шу унинг кайфиятидир». Абу Юсуф: «Эй йигит, қачондан бери мана шундай намоз ўқийсан?» деб сўрадилар. Асом жавоб берди: «Йигирма йилдан бери. Намозга турганимда Каъба қошим олдида туради, мезон кўз ўнгимда, оёғим тагида сирот кўприги, ўнгимда жаннат, чапимда дўзах, орқамда ўлим фариштаси туради. Ана шундай намоз ўқийман, лекин у қабул қилиндими, йўқми – уни билмай, Аллоҳдан қўрқаман» – Хотам шундай деб, намознинг кайфиятини айтиб берди. Шунда қози Абу Юсуф шогирдларига «Юринглар, биз бориб эллик йиллик намозимизнинг қазосини ўқийлик», деган эканлар.

    Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ Хотамнинг қандай намоз ўқишини эшитиб, қойил қолган эканлар. Биз бу ерда Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг сиймоларида шариатни кўрамиз, Хотамнинг сиймосида эса тасаввуфни кўрамиз. Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ шариат билимдони, фиқҳ билимдони, фақиҳ зот. Хотам эса тасаввуф билимдони. Шариат ибодатнинг зоҳирий тартиб-қоидасини белгилаб беради, аммо унинг одоб ва кайфиятини, масалан, намозни қандай ўқиш кераклигини тасаввуф кўрсатиб беряпти.

    Хотамул Асом деган исмдаги «хотам» сўзи кар, гаранг деганидир. Асом мана шу лақаб билан машҳур бўлганлар. Бир куни у зот ёшлик вақтларида ҳузурларига бир аёл масала сўраб келиб, бехосдан ел чиқариб қўяди. Аёл қаттиқ хижолат бўлиб қолади, шунда Хотам ўзини гаранг қилиб кўрсатиб, қулоғини тутиб, «Нима дедингиз? Қаттиқроқ гапиринг! Мен яхши эшитмайман!» дейдилар. Натижада аёл хижолатдан қутулади. Шу-шу Асом умрининг охиригача ўзини гарангга солиб ўтган эканлар. Қарангки, қулоғи соппа-соғ бўлса-да, бир инсонни, бир муслимани, аёл кишини хижолатдан қутқариш учун ўзларини бир умр гаранг қилиб кўрсатиб ўтган эканлар. Ҳақиқий тасаввуф мана шудир, биродарлар. Ҳақиқий мусулмон, чинакам қалби пок мўмин бир инсонни хижолат қилмаслик учун бир умр ўзи қийналиб ўтишга ҳам розидир. Одамларни айблаб, ўзини фаришга қилиб кўрсатиб, бошқа ҳаммани кофир қилиб кўрсатиш ҳақиқий Ислом эмас, биз бундай Исломни билмаймиз.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР