Тавсия қиламиз

МАСЖИДЛАРДА УМУМХАЛҚ ЭКОЛОГИК ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Мақолалар access_time28-январ 2019, 13:27

МАСЖИДЛАРДА УМУМХАЛҚ ЭКОЛОГИК ХАЙРИЯ   ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛДИ   …

АШУРО КУНИ

Мақолалар access_time29-сентябр 2017, 17:54

Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро куни дейилади. Бу куннинг ўзига хос фазилати…

ҒАФЛАТ

Мақолалар access_time23-июнь 2018, 18:17

   Кўзлари  очиқ,  аммо  кўнгли  уйқуда  бўлган…

РАШК ТУФАЙЛИ...

access_time23-январ, 13:44 visibility295

Бир куни жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблар билан суҳбатлашиб ўтиргандилар. Кейин уларга қарата шундай дедилар:

– Тушимда жаннатни кўрдим. Бир аёл кўркам ва улуғвор бир қаср ҳовлисида ўзига оро бериб турарди. Мен фаришталардан: "Бу қаср кимники" деб сўрадим. Улар: "Умар ибн Хаттобникидир", дейишди.

Шунда мен Умарнинг ниҳоятда рашкли эканлигини эслаб, қасрдан нари кетдим.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапларини эшитиб, тўлқинланиб кетганидан ҳўнграб йиғлаб юборди ва йиғи аралаш шундай деди:

– Эй Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, келиб-келиб сиздан рашк қилармидим!

"Ҳақ ҳамиша ғолиб" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР