Тавсия қиламиз

НАМОЗ ТУГАГАНДА ўқиладиган дуо

Мақолалар access_time18-феврал, 11:21

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи…

БУНИ ЁДДА САҚЛАНГ!

Мақолалар access_time18-июль 2018, 18:01

1. Ҳаддан зиёд асаббузарлик умрни қисқартиради. 2. Оёқни чалиштириб ўтириш…

Биз бундай савдога розимиз!

Мақолалар access_time7-феврал 2019, 14:51

Саудиялик Раҳаф исмли қиз муртад бўлиб, Канададан қочоқлик сўради. Саудиянинг…

Диний илмлар шундай нозикки, шундай масъулиятлики, дуч келган одам хоҳлаган нарсани гапираверишга мутлақо ҳаққи йўқ

access_time30-январ, 16:14 visibility548

     Динимизда илм маcаласи шу қадар муҳим, шу қадар чуқурки, бу диний илмлар шундай нозикки, шундай масъулиятлики, дуч келган одам хоҳлаган нарсани гапираверишга мутлақо ҳаққи йўқ. Ҳар бир илм устоз-шогирд анъанасига асосланган бўлади. Катта устоз – Жаброил алайҳиссалом. Жаброил алайҳиссалом илмни Аллоҳ таолонинг ҳузуридан олиб тушди, ундан кейин Пайғамбар алайҳиссалом, у зотдан кейин саҳобалар, у зотдан кейин тобеъинлар. Бу илм силсиласи ана шундай анъана билан келган. Масалан, Қуръон қироати. Ҳар бир қироат, ўша машҳур 7 ёки 10 та қироат ҳам Пайғамбар алайҳиссаломдан келади, Пайғамбар алайҳиссаломнинг оғизларидан эшитган, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёнларида ўтириб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга қараб туриб, у зотнинг муборак оғизларидан эшитган қорининг оғзидан кейинги қори эшитган, унинг оғзидан кейингиси эшитган. Бу силсила ана шундай давом этиб келади. Мана шу силсилани санад дейилади. Ҳадислар ҳам худди шундай. Имом Бухорийнинг шогирди имом Бухорийнинг ҳузурида ўтириб, «Жомеъус-саҳиҳ»ни ўқиб беради, устоз текшириб, кузатиб ўтиради, сўнг бирорта ҳарфида хато бўлмаса, бошқаларга ҳадис айтишга ижозат беради. Кейин унинг ўзига бошқа шогирди ўқиб берган, у ҳам шундай санад билан ижоза олган. Аввалги мавъизаларда сизларга тасбеҳнинг санадини айтиб берган эдим. Қаранг, биргина тасбеҳнинг ҳам санади бор. Демак, тасбеҳни ҳам хоҳлаган одам кўтариб юравермас экан. Шу тасбеҳнинг ўзининг Ҳасан Басрийга етиб борадиган санади бор. Мурсал, мусалсал ҳадиси бор. Имом Ҳасан Басрийдан бошлаб, масалан, менгача устозлар санади узилмай келган. Менинг шайхим ҳам, у кишининг шайхи ҳам Ҳасан Басрийгача етиб боради. Динимиздаги ҳар бир илмда ана шундай асос бор. Мана шуни санад дейилади. Ундан кейин матн бор, чунки ҳар бир ҳадис санад ва матндан таркиб топади. 
Мазҳаблар ҳам худди шундай. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳам санадлари бор. Устозларимиздан, масалан, имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари, шогирдларининг шогирдлари орқали менгача шу санад узилмай келади.  
Биродарлар, динимизда ҳар бир илм ана шундай ўта жиддий, ўта аниқ, асосли манбалар асосида олинади ва берилади. Бугун эса майдонга чиқиб олиб, бутун дунёга жар солиб, «Мен олимман, Абу Ҳанифа ҳам, Шофеъий ҳам, бошқаси ҳам олим эмас», дейдиганлар кўпайиб кетди. Аллоҳ уларга инсоф берсин.  
Буларнинг барчаси аслида илмсизлик, жоҳиллик, холос. Ҳақиқий олим ҳеч қачон «Мен олимман», демайди. «Мен олимман», деган одам жоҳил бўлади. Олим одам олим бўлгани сайин ҳеч нарса билмаслигини билиб боради, борган сари кам гапирадиган бўлиб бораверади. Кам билган одам эса тинмай гапиради, бировга гап бермайди.   
 
Аллоҳ таоло барчамизга ҳақиқий илм берсин, санади Набий соллаллоҳу алайҳи васалламгача етиб борадиган чинакам раббоний, ладуний илм ато этсин, дунё ва охиратимиз учун фойдали илм берсин, ўша илмга холис амал қилишни насиб этсин! 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР