Тавсия қиламиз

ДУОСИ ҚАБУЛ ЗОТ

Долзарб мавзу access_time28-март 2017, 21:00

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Саъд ибн Абу Ваққос…

ҲАҚОРАТЛАР СИЗГА АСЛО ЗАРАР БЕРМАЙДИ

Мақолалар access_time1-май 2018, 12:42

"Бас, улардан юз ўгиринг" (Сажда сураси, 30-оят). "Бас, (шундай…

“Ҳадиси шариф билимдони” мусобақасининг шартлари тўғрисида асосий тушунча ва маълумотлар

Мақолалар access_time25-апрел 2018, 16:23

“Ҳадиси шариф билимдони” мусобақасининг шартлари тўғрисида асосий…

ЯХШИЛИК

access_time8-феврал, 10:07 visibility220

 Бир киши дўконга кириб, бананнинг нархини сўради:
— Банан қанча туради? - Ўн икки динор.
— Олма-чи? - Ўн динор.
Шу пайт дўконга шу маҳаллада яшайдиган бир кампир кирди ва банан ва олманинг нархини сўради.
Сотувчи унга банан уч динорлигини, олма эса икки динорлигини айтди.

Кампир "Алҳамдулиллаҳ, болаларим маза қиладиган бўлишди", деди.
  Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб, кўзлари қизарди.
Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди.
Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач, у кишига деди:

"Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим.
Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, ғурури баланд. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим, кўнмади. Кейин унга қандай ёрдам қилишимни ўйлаб, шу йўлни топдим. Яъни унга нархни арзон айтаман. У ҳеч кимга муҳтож эмасман, деб ўйлайди. Мен ҳам яхшилик килишни хоҳлайман. Аллоҳнинг изни – менга ўргатган йўли билан ушбу тижоратни йўлга қўйдим.
Бу кампир хафтада бир келади.
У келган куни жуда кўп фойда кўраман. Унинг дардига малҳам бўлишни хоҳлайман."

  Халиги киши айтади: "Мен дўкондорнинг бу қилмишидан хурсанд бўлиб, унинг пешонасидан ўпдим".
Инсонларнинг ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилган – бошидан кечирганлар билади.

Зеро, заррача қилинган яхшиликка ҳам мукофот ваъда қилинган! 
Шуни доим ёдингда тут азиз биродар!


МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР