Тавсия қиламиз

ТАЪНА-ТАНҚИДЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚАРШИЛАЙСИЗ?

Мақолалар access_time21-феврал 2019, 15:48

 Ризқ берувчи Холиқ яккаю ягона Аллоҳ таолони ақлсиз тентаклар сўкиб…

ҲАЖНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ

Мақолалар access_time7-август 2017, 16:24

 Аллоҳ таолога етишиш, розилигини топиш учун бутунлай Унинг Ўзини кўзлаган…

Буюрилганимиздек тўғри бўлайлик 

Мақолалар access_time27-сентябр 2017, 15:21

Афсуски, ўтган йилда кўпчиликнинг кўнглида бироз нохуш из қолдирган ишлар…

ЗИКР ИХТИЁРИЙ НАРСА ЭМАС, АЛЛОҲНИНГ БУЙРУҒИДИР

access_time8-феврал, 10:10 visibility503

     Маълумки, Қуръони каримнинг 80 дан ортиқ оятида Аллоҳни зикр қилиш буюрилади. Шулардан баъзилари билан танишиб ўтсак.
Қуръони каримнинг “Аҳзоб” сурасида шундай амр қилинади: “Эй мўминлар, Аллоҳни кўп змикр қилинглар! Ва эртаю кеч У зотни поклаб тасбеҳ айтинглар” (41-42-оятлар).

Оз эмас, кўп зикр қилинглар, дейилмоқда! Оят ҳар ҳолда тушунарли бўлгани учун тафсирига ўтмаймиз-да, Қуръонда келтирилган мунофиқларнинг сифатларидан бирини бир бор эслайлик. Оятда айтиладики: “Мунофиқлар намозга зўрма-зўраки туришади. Намоз ўқишни хоҳлашмайди, лекин одамлар мажбурлашганидан кейин, одамлардан уялиб намозга туришади. Одамларга риёкорлик қилишади”.
Яъни уларга манфаати бўлмаганлиги учун риё билан, хўжакўрсинга намоз ўқишади. “Аллоҳни зикр қилмайдилар. Илло, кам зикр қилишади” (Нисо сураси, 142-оят).

Яъни мунофиқлар Аллоҳни камдан кам ёдга олишади.
  Демакки, Аллоҳни кам зикр қилиш, Қуръонда айтилишича, мунофиқларнинг сифати экан.
Биз умматларига эса Аллоҳни кўп зикр қилиш буюрилган. Бошқа ояти каримада: “Аллоҳни кўп зикр қилингларки, шояд нажот топурсизлар” (Жумъа сураси, 10-оят).

  Юқоридаги оятлардан маълум бўладики, зикр айтиш Аллоҳнинг амридир, зикр айтишга биз масъулмиз. Аллоҳнинг ризолигига эришишнинг энг қисқа ва йўли, энг кўп савоб келтирадиган йўл зикрдир. Сен бошқалар билан ишинг бўлмасин. “Бошқалар зикр айтмайди-ку, керак бўлса намоз ҳам ўқимайди, у қилмайди, бу қилмайди, кайфу сафо қилади” дема, ўзингни бил. Бизга бошқалар эмас, Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намуна бўладилар. Саҳобалар ва бошқалар ўрнак бўладилар...
  Бизга ёмон одамлар эмас, яхши одамлар ўрнак бўлиши керак. Шунинг учун сиз доим зикр қилишга ҳаракат қилинг. Зикрни ҳар доим қилишингиз мумкин. Кун бўйи, хоҳлаган вақт қила оласиз. Зикр учун макруҳ вақи йўқдир.
  Эрталаб, пешинда, қуёш чиққандан кейин, завол вақтда, қуёш ботаётганда... ҳар вақт қила оласизлар. Шароитингизга қараб, қачон ишларингизни битирсангиз: “Энди зикримни қилай деб”, бир чеккага ўтириб, ҳам вазифаларингизни адо этишингиз мумкин.
 
НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИДА КУНДАЛИК ЗИКРЛАР ОДОБИ

1. Агар кароҳат вақти бўлмаса, икки ракат намоз ўқилади. Тиззалар устида қиблага қараб ўтиради.
2. Истиғфори шариф (Астағфируллоҳ ал азийм ва атубу илайҳ) – 25 марта айтилади.
3. Бир марта “Фотиҳа” сураси (Алҳамду) ва уч марта Ихлоси шариф (Қул ҳуваллоҳу аҳад...) ўқилади. Қилинган хайрли ишлар савоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, Нақшбандия устозларининг руҳига бағишланади. Муршид ҳаққига дуо қилинади. Кўзлар юмилади.
4.Робитаи мавт (ўлимни эслаш) – 5 дақиқа.
5. Робитаи муршид (Шайхни эслаш) – 5 дақиқа.
6. Аллоҳ таолонинг қудрати, азамати, берган неъматларини тафаккур қилиш – 5 дақиқа.
7.Тил танглайга қўйилиб, қалб билан 500 марта “Аллоҳ” дейилади. Ҳар 100 мартадан сўнг: “Илаҳи, Анта мақсуди ва ризака матлуби”, дейилади.
  
ЖАҲРИЙ ЗИКРЛАР

1. Калимаи Тавҳид (Ла илаҳа иллаллоҳ) -100 марта.
2. Саловати шариф (Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала оли саййидина Муҳаммад) – 100 марта.
3. Истиғфори шариф (Астағфируллоҳ ал азийм ва атубу илайҳ) – 100 марта.

МУҲОСАБАИ НАФС

  Ҳар кеча ётишдан олдин кун бўйи қилинган ишлар ҳисоб-китоб қилинади. Савоб ишлар қилинган бўлса, истиғфор айтилади. Ўтказилган кунни умр, ётоқни қабр билиб, эртанги кунга тайёргарлик кўриб ётилади.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР