Тавсия қиламиз

Ҳаё иймондандир

Мақолалар access_time21-январ, 12:13

«Ҳаё» сўзи луғатда уялиш, тортиниш каби маъноларни ифода қилади.…

Силаи раҳмни узган ва зулм қилган одам шу дунёдаёқ жазосини ола бошлайди.

Мақолалар access_time24-июнь 2018, 16:45

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Набий алайҳиссалом…

ОНА ДУОСИ

Мақолалар access_time3-август 2017, 14:09

Ҳали жуда ёшлигидаёқ юқори маънавий даражага эришган Боязид Бастомий ҳазратларидан…

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло муваффақиятсизлик бериб ҳам бандани азиз қилади

access_time13-феврал, 16:03 visibility1308

Куни кеча бир шогирдимиз: «Мен Росулуллоҳ алайҳиссаломни тушимда кўришга кўп ҳаракат қиламан, кўпдан бери шунга ҳаракат қиламан, лекин кўрмаяпман», деб қолди. Мен «Давомли бўл, бардавом бўл, тинмай ҳаракат қил, чунки бу ерда мақсад Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда бир марта кўриш эмас, балки бир шунга муносиб бўлиш, у зотни чин дилдан севишдир. Чунки бизга каромат эмас, истиқомат керак. 
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларни муваффақиятсизликка учратиб ҳам эъзозлаб қўяди, азиз қилиб қўяди. Ҳазрати Юнус алайҳиссалом кемага чиққанларида қуръа ташладилар, лекин қуръа у зотга тушмади. У зот Аллоҳнинг пайғамбари бўлсалар ҳам муваффақиятсизлик бўлди. Ёки Юсуф алайҳиссалом Аллоҳнинг пайғамбари бўлсалар ҳам, узоқ йиллар қамоқда қолиб кетдилар. Аммо мана шу муваффақиятсизлик ҳам бу зотларга берилган неъмат эди. Ҳозир ҳам баъзан кимнингдир иши юришмайди, кимгадир тинмай муваффақиятсизлик келаверади. Лекин ўша инсонлар тушкунликка тушмасинки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло муваффақиятсизлик бериб ҳам бандани азиз қилади. 
Муҳаммад Мутавалли Шаъровий шундай деган эканлар: «Аллоҳ таоло сенга дунёни тўсиб қўйди, ҳеч ишинг юришмаяпти, пулинг бўлмаяпти, кундан кунга қарзга ботиб кетяпсан, сенга қийинчиликларни кўпайтириб қўйди, муаммолардан бошинг чиқмай қолди. Бу нарса чўзилиб кетяптими, билгинки, сен У Зотнинг ҳузурида азиз бўляпсан. Бу муаммолар, қийинчиликлар, йўқчиликлар сенга тинмай келаверса, билгинки, сен Аллоҳнинг ҳузурида азизсан. Демак, мана шу хулқни шакллантиришимиз керак.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР