Тавсия қиламиз

Васвасага йўлиққанда айтиладиган зикрлар

Мақолалар access_time14-сентябр 2019, 15:23

Аллоҳ таоло Фуссилат сурасининг 36-оятида: «Агар сизни шайтон томонидан…

Онангиз ва отангиз...

Мақолалар access_time7-сентябр 2017, 15:40

Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми? – Она…

Сув – улуғ нeъматдир.

Мақолалар access_time12-апрел 2017, 18:23

 Аллоҳ таоло ҳамма нарсани, жумладан, инсонни ҳам сувдан яратган. Ҳақ…

ИЗЗАТ – ИСЛОМДАДИР!

access_time18-феврал 2020, 11:27 visibility502

Тарих китобларида ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг фатҳ этилган Қуддус шаҳрига кириб боришлари шундай тасвирланган: Қуддусликлар "халифангиз келсагина шаҳарни сизларга топширамиз", дейишади.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бир туя, бир хизматкор билан Мадинадан Қуддусга равона бўладилар.

Камтарликни қаранг.

Дунёнинг ярмини бошқариб турган амир хоҳлаганида аркони давлат билан, асъасаю дабдаба билан йўлга чиққан бўларди. Аммо унинг хизматкордан бошқа кузатувчи йўқ, қўриқчиси йўқ, қилич-қалқон, ўқ-ёй йўқ.

Адолатли Умар розияллоҳу анҳу хизматкор ва ўзлари навбат билан туяга миниб боришаверди. Қуддусга яқинлашганларида шаҳар аҳли "халифа келяпти", деб дарвоза калитларини топшириш учун унинг истиқболига чиқади.

Шунда туяга миниш навбати хизматкорда эди. У туяда, халифа эса пиёда келяпти. Бир жойда халифа Умар розияллоҳу анҳу сувдан кечиш учун почаларини шимариб олади. 

Энди бир тасаввур қилиб кўринг:

"Ислом олий давлатининг бош раҳбари яланг оёқ, бош яланг, почалари шимарилган ҳолда мағлуб шаҳарга кириб бораётир... Қуддусни қамал қилган Ислом лашкарининг бош қўмондони бу кўринишдан хижолат бўлиб, халифага таъна қилади:

– Эй Умар (р.а.), айб бўлди, бу ҳолдан биз уяламиз.

Ҳазрати Умар унинг кўксига бир уриб:

– Йўқол кўзимдан! Агар шу сўзингни олдинроқ айтсайдинг, вазифангдан
олиб ташлардим.
Иззат – Исломдадир, қилиқ-қиёфада эмасдир! – дедилар. 

Mehrob.uz матбуот хизмати

 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР