Тавсия қиламиз

ХХVII-Қорилар мусобақаси натижалари эълон қилинди:

Янгиликлар access_time26-апрел 2017, 16:52

МАРҲАМАТ, XXVII РЕСПУБЛИКА ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ:…

ЮРИДИК ШАХСНИНГ ИСЛОМ ҲУҚУҚШУНОСЛИГИДА ШАКЛЛАНИШИ

Мақолалар access_time16-май 2017, 17:16

Ислом ҳуқуқида юридик шахс тушунчасининг ҳозирги пайтда ишлатиладиган  ибораси…

БИЛАСИЗМИ : Аллоҳ таоло Қуръони каримни бир неча сифатлар билан зикр этган.

Биласизми access_time10-май 2017, 16:10

Аллоҳ таоло Қуръони каримни бир неча сифатлар билан зикр этган.   Жумладан:…

«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ 9 ВАСИЯТЛАРИ...»

access_time19-феврал, 16:18 visibility1744

   Абу Дардо(р.а)дан ривоят қилинади:

        «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тўққиз нарсани васият қилдилар:

  ◽️ Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташласанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.

  ◽️ Фарз намозини қасддан тарк қилма. Ким фарз намозини қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.

  ◽️ Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир.

  ◽️ Ота-онанга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишини буюрсалар ҳам улар учун чиқ.

  ◽️ Ишбошилар билан мансаб талашма, гарчи ўша мансабга ўзингни лойиқ деб билсанг ҳам.

  ◽️ Жанг пайтида душмандан қочма, гарчи ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам.

  ◽️ Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.

  ◽️ Аҳлинг бошига асоингни кўтарма.

  ◽️ Ва уларни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқит».

        *Ушбу ҳадиси шарифда ҳозирги кунимиздаги жуда керакли нарсалар зикр қилинган. Буларнинг ҳаммасига эътибор беришимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Дардо розияллоҳу анҳуга қилган васиятлари барчамиз учун қилинган васиятлардир.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР