Тавсия қиламиз

Шаъбон ойи фазилатлари

Мақолалар access_time10-май 2017, 18:37

Фазилатли ойлардан бири шаъбонда қилинган хайрли амалларнинг ажри жуда улуғдир.…

ДУОЛАРНИНГ ТАЪСИРЛАРИНИ ИНКОР ЭТУВЧИЛАРГА РАДДИЯЛАР

Мақолалар access_time3-июль 2020, 18:30

ДУОЛАРНИНГ ТАЪСИРЛАРИНИ ИНКОР ЭТУВЧИЛАРГА РАДДИЯЛАР   Дуоларнинг таъсирларини…

Юрмай қолган туя ҳаракатланди ва ўзиб кетди

Расулуллоҳ мўъжизалари access_time17-июнь, 17:21

Бу саҳобанинг туяси юрмай қолганда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни…

КИТОБЛАР МУБОРАК БЎЛСИН!

access_time23-феврал 2020, 13:28 visibility2311

     Жорий йилнинг 22 февраль шанба куни, “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом таълим муассасасидаги устоз ва мураббийларга, ўқишларида фаол бўлган талаба қизларга, Юнусобод тумани бош имом-хатиби Устоз Раҳматуллоҳ Термизий ташаббуси ва ҳомийлар кўмагида Шайх Алоуддин Мансур томонидан таржима ва шарҳ қилинган, буюк ватандошимиз Алоуддин Косоний тасниф этган ҳанафия мазҳабига оид асарлар ичида энг муфассал, мукаммал ва бошқа мазҳаб эгалари ҳам тан оладиган, далил-ҳужжатлари мустаҳкам, муътабар манба ҳисобланмиш «Бадоеъус саноеъ...» (“Шариат қонунларини тартиблашда гўзал санъатлар”) асаридан 50 жуфт (1-2 китоблар жамланмаси) ҳадя қилинди, ўз ўрнида китоб соҳибалари, ушбу китобни ўқиб динимиз равнақи йўлида хизмат қилишини, ҳомийларга ўз миннатдорчилигини билдиришди.
Ҳар қандай яхшиликнинг асосида турувчи поклик ва динимизнинг устуни, мўминнинг меърожи ҳисобланган намоз ибодатини бутун тафсилотлари билан ёритувчи бу китоб илмга чанқон бу толиба қизларга, Аллоҳ таолога бандалик илмидан дарс берувчи муҳим қўлланма бўлиб қолади, деган умиддамиз.
Исломда илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслима учун бешикдан қабргача фарз қилинган. Бу маънони кенгроқ тушунишга ҳаракат қилайлик. 
Доно халқимиз фарзандларимизни гўёки ёш ниҳолга ўхшатиши ҳам бежиз эмас. Чунки ёш ниҳолни  қандай парвариш қилиниб, эътибор берилса кўзланган мақсадни ҳосил қилади. Шундай экан, азизлар, жамиятимизнинг гавҳари – ўғил-қизларимизни билимли, комил инсон бўлиб етишлари учун ўз хиссамизни қўшайлик. Бу шарафли ишларда Аллоҳ таоло барчаларимизга ёру мададкор бўлсин.

Mehrob.uz матбуот хизмати

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР