Тавсия қиламиз

ДУО – НАЖОТ КАЛИТИ

Мақолалар access_time1-июль 2018, 17:53

Дуо ибодатнинг мағзидир. Аллоҳ билан банда орасини дуо боғлайди. Дуо инсоннинг…

ЭНГ КАТТА БАХТ

Мақолалар access_time5-июль 2017, 21:35

Аёл эгнидаги тоза ва чиройли кийими билан ошхонага кирди. Ўша куни йиғилишда…

ЙИЛНИНГ ОХИРИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Мақолалар access_time21-сентябр 2017, 14:38

ЙИЛНИНГ ОХИРИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО  (3 марта ўқилади): “Бисмиллаҳир…

СУТ

access_time24-феврал, 17:41 visibility1062

  Сут Қуръони каримда ҳам, ҳадис шарифларда ҳам таом ва озуқа сифтида зикр этилиб, уни мадҳ этилган. Қуръони каримда шундай дейилади: “Дарвоқе, сизлар учун чорва ҳайвонларида ҳам ибрат бордир; сизлани уларнинг қоринларидаги нажосат ва қон ораларидан чиқувчи, (лекин) ичувчилар учун иштаҳали тоза сутдан ичирурмиз” (Наҳл:66); “Унда айнимас сувдан иборат анҳорлар ҳам, ичувчилар учун лаззатли (ақлдан оздирмайдиган) майдан бўлмиш анҳорлар ҳам ва мусаффо асалдан иборат анҳорлар ҳам бордир” (Муҳаммад, 15).

  Термизийнинг “Сунан” асарида “Кимни Аллоҳ таомлантирса, “Аллоҳим бизга унинг баракасини бер, ундан яхшисидан ризқлантир”, десин. Кимни Аллоҳ сут билан ризқлантирса, “Аллоҳим унинг баракасини бер, бизга зиёда қилиб бер”. “Мен таом ва ичимликлар орасида улардан ажратиб бўлмайдиган нарсалардан  сутнигина биламан”, дедилар”.

  Сут гарчи енгил ва юмшоқ кўринса ҳам унинг ҳилқати мураккаб табиий таркибга эга. Унда Учта озуқалик хусусияти бор: Пишлоқлик, ёғлик ва сувлик. Пишлоқлик совуқлик ва намдир, у баданни озиқлантириш хусусиятига эга. Ёғлик мўътадил ҳароратда бўлиб, соғлом инсон баданига майин намликни беради, унинг фойдалари кўп. Сувлик иссиқ намликка эга бўлиб, баданни намлайди. Умуман олганда, сут мўътадилдан совуқроқ ва намроқдир.

  Сут чорвадан соғиб олинган вақтда энг яхши ҳолатда бўлиб, вақт ўтиши билан табиий сифтини йўқотиб боради. Яъни сут соғилган вақтда совуқлиги камроқ, намлиги кўпроқ бўлади. Нордони бунинг акси бўлади. Сутнинг энг яхшиси оппоқ тусда бўлиб, оқаргани, ҳиди ҳушбўй бўлгани ва таъми ширин бўлганидир. Шунингдек, сутнинг енгил ширинлиги, мўътадил ёғли бўлиши ва енгиллик ва ғализлик ўртасида бўлишига соғлом, яхши боқилиб, суғорилган чорва сабаб бўлади.

Унинг яна яхши томони, янги туғилган чорванинг боласи, унинг қонини янгилайди ва сутни қуруқликдан намликка ўтказиб, уни яхши озиқлантиради. Сут васваса, ғам-қайғуга ботиш каби савдойилик дардларини тузатишда фойда беради. Агар сутни асал билан ичилса, ички аъзоларни яралар ва турли йиринглардан тозалайди. Агар шакар билан ичилса, одамнинг рангини тиниқлаштиради. Сут жимоъ туфайли пайдо бўладиган зарарлардан фориғ қилади, кўкрак ва ўпкани яхшилайди. Сил касалига учраган беморларга фойдаси катта бўлиб, бош, ошқозон ва жигарга зарари бор. Сутни кўп ичиш тиш ва милкларга зарар етказади. Шунинг учун сут ичилгандан сўнг оғизни бир марта чайқаб олишнинг фойдаси бор.

Икки саҳиҳ китобида шундай ҳадис ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сутни ичганларидан сўнг оғизларини чайиш учун сув олиб келишни буюрдилар, оғиз чайганларидан сўнг “унда ёғ бор” дедилар”.

  Шунингдек, ҳарорати ошиб юрадиган ва боши оғрийдиган беморларга сут ичириш зарарлидир. Доимий сут истеъмол қилиш қилиш мияга зарар келтириб, бошни оғирлаштиради, кўриш зеҳнини пасайтиради, мушуклар оғриғи ва жигар фаолияти бузилиши, ошқозон ва ичакларда дам йиғилиб йиғилиб қолишини келтириб чиқаради. Бу касални асал ва занжабил мураббоси кабилар билан даволанади. Бу унга ўрганиб қолмаганлар учун.

 

Сутнинг турлари.

1.Қўй сути. Сутларнинг ичида энг ғализи ва намлисидир. Унинг ёғи ва ҳидида ёқимсизлик мавжуд. Қўйдан бошқа мол ва эчкининг сутларида бу каби эмас. Қўй сути балғамни келтириб чиқариши мумкин. Агар қўй сутини кўп истеъмол қилинса, терининг оқ рангга ўтишига олиб бориши мумкин. Шуниг учун қўй сутини сув билан аралаштирилса, унинг баданга зарари камаяди. Шу билан бирга чанқоқни тез қолдиради.

 

2. Эчки сути. Эчкининг сути мўътадил ва юмшоқ бўлиб, ични юргизади, томоқ қуриши, қуруқ йўтал ва қон туфлашни тузатади. Сут инсон организмига энг фойдали озуқа ҳисобланади. Чунки, унда озуқалик, қонга айланиш ва фитрат учун мувофиқлик хусусияти мавжуд.

Икки саҳиҳ китобларида “Пайғамбар алайҳиссаломга Исро кечасида бир қадаҳ май ва бир қадаҳ сут келтирилди. У зот иккисидан бирини, яъни сутни олдилар. Жаброил алайҳиссалом “Сизни фитратга чақирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, агар майни олганингизда умматингиз йўлдан адашиб кетар эди”, дедилар”.

  Ачиган сутнинг ошқозонга фойдаси катта бўлиб, унинг ҳазм қилиниши осон.

 

  3. Сигир сути. Бу сут баданни озиқлантириб, қоринни мўътадил қилади. У бошқа ҳайвонлар сутига қараганда энг мўътадили бўлиб, қўй ва эчки сутидан енгиллик, ғализлик камлиги учун яхшироқдир. “Сунан” асарида Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоятида Пайғамбаримиз: “Сигир сутини ичинг, у барча ўсимликлардан озиқланади”, дедилар.

  Сутнинг таркиби: Сут туз, витаминлар ва минералларга бой озуқа бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: Сут таркибида В2, В3, В12 витаминлари ҳамда D витамини мавжуд.

1. Калций 118, фосфор 93, сода 99, магнезий 13 минералларига эга.

2. Тузлар: сиямин 0,03, ниясин 0,1.

 Сутнинг тиббий фойдалари:

1. Суяклар ва тишларнинг бўшашиши, болалардаги суякнинг юмшаши кабиларда фойда беради.

2. Сут муолажа қилиш ва кўз толиқишида даво бўлади.

3. Дерматит ҳамда соч тўкилиши каби касалликларда шифо бўлади.

4. Она қорнида эмбрионни ҳимоя қилади.

5. Бадҳазмликни тузатади.

6. Руҳий касалликларни тузатиш ва зеҳнни кучайтиришда кўмак беради.

7. Жинсий гармонларни ишлаб чиқаради.

8. Холестерин миқдорини камайтириш ва қон айланишини меъёрлаштиради.

9. Тна фаоллигини оширади ва анемияга шифо бўлади.

10. Уйқусизлик ва асабийлашиш касалликларида фойда беради.

11. Мия фаолиятини яхшилайди.

12. Ўт пуфаги касалликларида.

13. Юрак-қон томир касалликларида.

14. Кўкрак бези ва саратони касалликларида.

15. Мушаклар оғриши касалликларида.

16. Болалардаги дерматит ва тери қариши касалликларида.

17. Тунги кўз ожизлиги   ва бошқа кўз касалликларида.

 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табобати” китобидан.