Тавсия қиламиз

Сунний маданият марказда туризм соҳасида ҳам музокаралар олиб борилмоқда

Янгиликлар access_time7-январ 2018, 17:35

Ҳиндистон Республикасининг Керала вилоятида ”Сунний маданият маркази“нинг…

Ҳадиси шарифдаги яхшилик

Мақолалар access_time7-май 2017, 19:32

Анас ибн Моликдан қилинган яна бир ривоятда айтилишича, бир жаноза олиб…

#БИЛАСИЗМИ: Рамазон рўзаси...

Биласизми access_time27-май 2017, 18:23

  Рамазон рўзаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам  Мадинага…

КИТОБЛАР КАРВОНИ КЎКАЛДОШДА!

access_time26-феврал, 11:19 visibility2788

     2019 йилнинг 19 мартида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди.
Унда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига алоҳида тўхталиб: “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб, китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, дея таъкидлаган эди.
Жорий йилнинг 25 февраль сешанба куни, Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ўрта махсус Ислом билим юрти кутубхонасига Ислом оламидаги энг сара китоблар жамланмаси, (“Таъвилот аҳли сунна” бир комплект, 11 жилд, “Ад дурусун наҳвия” 70 та, “Равоиул-баён” 15 та, “Ал-фиқҳул Ҳанафий” 3 та) дарсликлар вақф қилинди. Таълим даргоҳидаги устоз ва мураббийларга, ўқишларида фаол бўлган талабаларга, Юнусобод тумани бош имом-хатиби Устоз Раҳматуллоҳ Термизий ташаббуси ва ҳомийлар кўмагида Шайх Алоуддин Мансур томонидан таржима ва шарҳ қилинган, буюк ватандошимиз Алоуддин Косоний тасниф этган ҳанафия мазҳабига оид асарлар ичида энг муфассал, мукаммал ва бошқа мазҳаб эгалари ҳам тан оладиган, далил-ҳужжатлари мустаҳкам, муътабар манба ҳисобланмиш «Бадоеъус саноеъ...» (“Шариат қонунларини тартиблашда гўзал санъатлар”) асаридан 51 жуфт (1-2 китоблар жамланмаси),  ҳадя қилинди, ўз ўрнида китоб эгалари, ушбу китобни ўқиб динимиз равнақи йўлида хизмат қилишини, ҳомийларга ўз миннатдорчилигини билдиришди.
  Бу ташаббус иншааллоҳ давом этади, юртимиздаги барча Ислом билим юртларига Китоблар карвони боради.
Илм бор жойда китоб кўпаяди. Китоб бор жойда илм ривожланади. Ҳозиргача ҳар бир жамиятдаги китоблар ва уларга бўлган муносабат ўша жамият аъзоларининг илмга бўлган муносабатининг ўлчови бўлиб келган. Худди шу ҳолат мусулмонлар ҳаётида ҳам ўз аксини топган. 
Бағдод халифаси халққа арзигулик бирор ҳадя қилиш ҳақида ўз вазирларига маслаҳат солганида ҳаммалари бир овоздан яхши бир кутубхона ҳадя қилишга ишора этганлар. Бу кутубхона мусулмонлар оммасига ҳадя этилгач, “Дорулҳикма” номини олган ва кейинчалик дунёдаги биринчи Фанлар Академиясига айланган.
Мусулмон оламининг чор-атрофдаги шаҳар-қишлоқларида ҳам кутубхоналар кенг тарқалган. Бағдод шаҳрининг ўзида юздан ортиқ кутубхоналар бўлиб, уларда китобхонлар учун зарур бўлган барча шароитлар муҳайё қилинган.
Тарихчиларнинг таъкидлашларича, Нажаф шаҳрининг кутубхонаси ўша пайтда кичкина кутубхоналардан ҳисобланган. Ўша кичкина кутубхонада қирқ минг нусха китоб бўлган. Рай шаҳрининг кутубхонасидаги китоблар рўйхатининг ўзи ўн жилдли китоб бўлган экан.
Бундан ташқари, масжид ва шифохонага ўхшаш ҳар битта муассасаларнинг ҳам ўз кутубхоналари бўлган. Насириддин Тусий ўз расадхонасига тўрт юз минг нусха китоб йиққан экан. Адолат юзасидан у вақтларда босмахоналар бўлмаганини, барча китоблар қўлда кўчирилганини айтиб ўтмоғимиз лозим.
Милодий тўққизинчи асрдан бошлаб, мусулмонларда ҳақийқий бойлик деганда, китоб тушунилган. Бировга энг қимматбаҳо ҳадя қилишни хоҳлаган одам китоб олиб борган. 


Mehrob.uz матбуот хизмати

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР