Тавсия қиламиз

Омон қолсанг, унутма!

Мақолалар access_time16-декабр 2019, 13:54

     Японияда юз берган зилзиладан сўнг қутқарувчилар бир…

ЁСИН СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Мақолалар access_time23-октябрь 2018, 11:05

ЁСИН СУРАСИ ФАЗИЛАТИ    Ёсин сурасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи…

“ОМИНА” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ХАТМОНА

Мақолалар access_time31-май 2019, 01:55

30 май пайшанба куни Юнусобод тумани бош имом-хатиби Устоз Саййид Раҳматуллоҳ…

5-ЗАЙТУН ЁҒИ Муҳаммад алайҳиссалом тановул этган таом турлари ва уларнинг таркиби

access_time28-феврал, 23:03 visibility1578

 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида зайтун ёғи ҳақида сўз юритилган. Қуръонда ҳам зайтун ёғи васф этилган оятлар бор: “Сўнгра биз сизлар учун у (сув) билан хурмо ва узум боғларини барпо қилдик. Сизлар учун у (боғ)ларда кўп мевалар бор ва сизлар улардан ейсиз. Яна (Биз сизлар учун) Тури Сийно (тоғи) дан чиқадиган ёғ ва егувчилар нонхуриш ҳолда ўсадиган бир дарахтни (зайтунни) яратдик” (Мўминун сураси, 19-20-оятлар).

  “Тийн” сурасида эса қуйидаги оят келган: “Қасамёд этурман анжир ва зайтун билан. Тури Синийн (тоғи) билан. Мана шу тинч ва осойишта шаҳар (Макка) биланки, ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик” (Тийн сураси, 1-4-оятлар).

  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Зайтунни таомга қўшиб енглар, унинг ёғи билан баданингизни ёғланг, муборак дарахтдандир”, деб марҳамат қилганлар.
(Ибн Можа, Ҳоким ривоятлари).

  Термизий ривоятида Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганлари ривоят қилинади: “Сизлар зайтундан фойдаланинг, уни енглар ва баданингизни ёғланг, албатта у қичима касалликларида фойда беради”.

  Зайтун мевасининг инсон саломатлигида ўрни катта бўлиб, қадимдан ундан фойдаланиб келинган. Унинг номи Қуръон, Таврот ва Инжилда зикр этилган. Зайтун озуқа ва даводир. Қадимги Мисрда Занду деб аталган. Қадимги мисрликларда зайтун ёғи “зет” деб аталган, шундан унинг ҳозирги кундаги “зайт” “ёғ” сўзи келиб чиққан.
  Олтинчи сулола (2345-2181) подшоҳи Фиръавн Тети эҳромларидаги иороглифларда зайтун номи битилган.
  Зайтун дарахти узоқ умр кўрувчи қадимги дарахтлардан бўлиб, Инжилда ҳам бир неча ўринларда зикр этилган. Баъзи ривоятларга кўра Зайтун тоғидаги, Исо алайҳиссалом даврларида зайтун дарахти у кишига кабутар билан биргаликда тинчлик рамзи сифатида берилгани ривоят қилинади.
    Инжилжда айтилишича, зайтун дарахтидан мевалари узиб еб турилмаса, мевалари кичрайиб, ёмонлашиб кетаркан.
  Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг “Мўминун” сураси 20-оятида зайтунни зикр этиб, марҳамат қилган: “Яна (Биз сизлар учун) Тури Сийнода (тоғи) дан чиқадиган ёғ ва егувчилар учун нонхуриш ҳолда ўсадиган бир дарахтни (зайтунни яратдик)”.

  Зайтун ёғининг шифолиги. Бу ёғ артериосклероз ва стенокардия касалликларини даволашда муҳимдир. Артериосклероз артерияларда ёғ моддаларининг қолиб кетиши, девор тўқималарида жойдашиб қолиши натижасида юзага келади. Бунинг натижасида артериялар кенгайиши имкони йўқолиб, қон босими кўтарилишида қаршилик қилолмай қолади. Шу билан бирга тана вазнининг ортиши, юрак касалликлари келиб чиқа бошлайди. Бундан ташқари, қанд касаллиги, ёғларнинг кўпайиши, қон босимининг ортиши каби касаллаклар юзага келиш эҳтимоли ошади.
  Бу ҳолат буйракка ҳам салбий таъсир кўрсатиб, артерияларини қотиб қолишга олиб келади ва қон босимини оширади, натижада иккита буйракка етарли даражада қон келмайди ва буйрак ишдан чиқа бошлайди.
  Мияда эса, ундаги қон томирларнинг бузилиши ва танани ярим фалаж бўлиш касалига олиб боради, бу сўзлаш, эшитиш ва кўриш кабиларда номоён бўлади. Юракда бу касаллик қон томирларини торайтириб, унинг мушакларига қон етиб келишига салбий таъсир ўтказади. Бунинг натижасида унга озуқа ва кислароднинг меъёрий ҳолатда етиб келиши тўсилади. Натижада стенокардия касаллигига йўлиқишига йўл очилиб қолади. Артерияларнинг инсон аъзолари, хусусан оёқлардаги қисмининг қотиб қолиши натижасида гангрена касалликлари келиб чиқади. Эркаклар бу борада аёлларга нисбатан беш баробар бу касалликка мойилдир.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табобати” китобадан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР