Тавсия қиламиз

КИМ ЎЗИНИ МАҚТАЙДИ? 

Мақолалар access_time24-феврал 2018, 16:49

Динимизда бировни муболаға билан мақташдан қайтарилади. Шунингдек, ўзини…

Ғарблик мутафаккирларнинг пайғамбарларимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги тавсифлари

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 13:22

Инсоният тарихида Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламчалик қавми…

ИНСОН – АЗИЗ ВА МУКАРРАМДИР

Мақолалар access_time3-декабр 2017, 15:04

Муқаддас Ислом дини ирқи, насаби, миллати, бойлиги, мансаби ва жамиятдаги…

ҚАБР ВА ҚАБРДАГИ САВОЛ-ЖАВОБЛАР

access_time29-феврал, 17:03 visibility3300

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар:
  Ўлик қабрга қўйилганда қабр унга шундай дейди: “Эй Одамзод, эссиз сенга! Нега мағрурлик қилиб, мени ўйламадинг? Мен фитна уйи, зулмат уйи, ёлғизлик уйи ва маъюслик уйи эканлигимни билмасмидинг? Нега мендан ғофил бўлдинг? Ҳаётлик чоғинг йўлинг мен томонга тушганда оёқларинг тезроқ кета қолиш пайида бўларди”.

  Агар ул зот солиҳлардан ва яхши кишилардан бўлса, ўлик айтишга ҳақли бўлган сўзларни ёру-биродарларидан бири қабрга хитоб қилиб дейдики:

 

Шунда қабр бундай дейди: “Ундай бўлса, мен унга бир яшиллик бўламан (яъни юмшоқ майса бўламан) ва ўликнинг жасади нурга ўралади, сўнг Аллоҳга юксалади.

  Убайд ибн Умайр Лайсий айтади: Ҳеч бир ўлик зоти йўқки, кўмилганда лаҳад унга шундай деб хитоб қилмасин: Мен зулмат ва ёлғизлик уйиман. Агар тириклигингда Аллоҳга итоат билан яшаган бўлсанг, бугун сенинг устингда бир раҳмат бўламан.
  Йўқ, агар Аллоҳни танимай осийлик билан кун кечирган бўлсанг, бугун сенга бир жазо бўламан. Мен шундай макондирманки, Аллоҳга итоаткор бўлган зот менга кирса, мендан севинч билан чиқади; Аллоҳга осий ўлароқ менга кирган одам мендан зиёнга учраган ҳолда чиқади.

Муҳаммад ибн Солиҳ айтади: Киши қабрга қўйилиб, бир оз азобга дучор бўлган вақтда қабристондаги бошқа ўлик қўшнилар унга шундай садо берадилар:
  Эй биздай қўшнилардан ва қардошларидан орқада, дунёда қолган киши! Биздан ибрат олмадингми? Биз, олдин кетганлар, сенда ҳеч бир фикр-ҳаёл уйғотмадикми? Ҳою-ҳавасларимиз биздан айрилиб қолиб кетганини кўрмадингми? Сенинг ҳали вақинг бор эди. Биз, биродарларинг қилиб улгурмаган солиҳ амалларни сен ҳам қилмадингми?
Ундан ташқари, у кишига мустаҳкам ва дабдабали уйлари нидо этиб дерларки:
  Эй дунёнинг кўринишига алданган одам! Сендан олдин ҳам дунё ҳаётига мағрурланган, аммо сендан олдин қора тупроққа кириб ғойиб бўлган яқинларингдан ибрат олмадингми? Уларку дунё ҳаётига алдандилар. Сўнгра ажал келди, уларни қабрларга олиб кетди. Сен эса бу аҳволни ўз кўзинг билан кўрган эдинг. Уларни кафтингда кўтариб қабрга олиб борган эдинг!

Язид Раққоший айтади: Ўлик қабрлар қўйилган пайтда амаллари бу ҳолдан қўрқиб, титрай бошлайдилар, Шунда Аллоҳ амалларни гапиртиради.
  Дерларки: Эй чуқурда ёлғиз қолган инсон! Дўстларинг ва оила аъзоларинг сендан айрилишди. Бугун бизнинг ёнимизда бошқа бирон дўстинг йўқ!

Каъб айтади: Солиҳ киши ўлиб, қабрга қўйилган вақтда унинг намоз, рўза, ҳаж, жиҳод, садақа каби амаллари ундан айрилганларидан қўрқиб титрай бошлайдилар. Азоб фаришталари у кишининг оёқ томонидан келадилар.
  Шу асно НАМОЗ тилга кириб дейдики: Ундан узоклашинг! Сизнинг у билан қиладиган ишингиз йўқ! У, мана шу оёқларида Аллоҳ учун тик турди. Мени адо этди!
Азоб фаришталари бу сафар ўликнинг бош томонидан келадилар. РЎЗА тилга кириб, дейдики: Сизнинг у билан қиладиган ишингиз йўқ! У дунёда Аллоҳ учун оч юрди, сувсиз юрди (яъни рўза тутди).
Фаришталар бу сафар ён томондан келадилар. Лекин тилган кирган ҲАЖ дерки:
  У жонини ўртага қўйди, танини заҳмат-машаққатдан аямади. Шу туфайли сабр-тоқат нималигини билди, ҳаж қилди, сизнинг у билан қиладиган олди-бердингиз йўқ!
Охири азоб фаришталари марҳум қўлининг учи томондан келадилар. Бу сафар эса САДАҚА тилга киради ва дейдики:
Яқинлашманг менинг эгамга. У бу кўриб турганингиз икки қўл билан Аллоҳ ризоси учун қанча-қанча садақалар берган, қанча-қанча эзгу ишлар қилган, шунинг учун Аллоҳнинг ҳузурига чиқишга муносиб. Сизнинг у билан қиладиган олди-бердингиз йўқ!
  Шунда у кимсага шундай бир нидо келади: Хушхабар! Сен ҳаётдалигингда қандай гўзал, қандай яхши бўлган экансан! Ҳозир ҳам ўликлар ичида энг гўзал ўликсан!
  Шундан кейин раҳмат фаришталари келади. Унинг учун жаннатдан бир тўшак, бир чойшаб келтирадилар. Қабр кўз қамрай олмайдиган даражада кенгайтирилади. Яна жаннатдан келтирилган бир қандил билан қабр ёп-ёруғ қилинади. У қиёмат куни Аллоҳ қабрдан турғизгунча шундай ёритиб туради.
Убайдуллоҳ ибн Убайд ҳикоя қилади: Ўлик қабрга қўйилганда, ўтиради. Устида кезиб юрганларнинг оёқ товушларини эшитади. Лекин қабрдан бошқа ҳеч бир зот унинг билан гаплашмайди.
Қабр дейдики: Эй Одамзод, эссиз сенга. Мендан, менинг торлигимдан, менинг бадбўйлигимдан, мендан келадиган ташвишлардан қўрқмадингми, уларнинг олдини олмадингми? Менга нима тайёрладинг?
 “Биз сизларни (тупроқдан) яратдик, яна унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир бор ундан чиқарурмиз”. ( Тоҳа сураси, 55-оят).

Муҳаммад ибн Али айтади: Ўлган бирон кимса йўқки, ўлгандан кейин яхши ва ёмон амаллари ўзига кўрсатилмаса.

Абу Ҳурайра ҳикоя қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билдирдиларки:
  Мўмин одамнинг ўлими яқинлашган бир муддатда унинг олдига бир хил фаришталар келади, қўлларида бир ипак парчаси, парча ичидан мушк ва райҳон ҳидлари таралиб туради. Бу фаришталар мўминнинг руҳини хамирдан қил суғургандай осонлик билан танасидан айирадилар. Бу аснода унга дейиладики:
  Эй ёмон феъл-атворлардан покланиб, яхши феъл-атворлар билан безанган руҳ! Бор, сен Раббингдан, Раббинг ҳам сендан хушнуд ҳолда, Раббингнинг раҳматига ва лутфу карамига шошил! Жони чиққанда дарҳол унга мушку райҳонлар сочилиб, ипак матога ўралади. Иллиййин (жаннатнинг энг юксак табақаси) деган мақомга кўтарилади.

Кофирга келсак: у ўлишга яқинлашган аснода ичига қўр солинган дағал бир газлама билан фаришталар келади. Руҳини танидан шиддат билан тортиб, юлиб оладилар. Ва унга шундай дейилади:
  Эй ифлос руҳ! Ма, Раббингнинг ғазабини устингга ўраб олда, Аллоҳнинг азобига шошил! Ҳозиргина тандан чиққан руҳ шу чўғ парчалари устига ташланади. Газлама ичидаги бу чўғ парчалари қайнаётган нарсаларнинг биқирлашига ўхшаш биқирлайди. Осий шу газламага ўралади ва шу аҳволда Сижжийн (жаҳаннамдаги бир жарликнинг оти) деган жойга келтирилади.

Каъб ўғли Муҳаммад: “Токи қачон улардан бирига ўлим келганда: “Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар, шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам”
(Мўминун сураси, 99-оят ва 100-оятнинг бошланиш қисми) деб қолур” мазмунидаги оятларни ўқиб ўтирарди, бир пайт дедики:
  Кишининг руҳидан: “Нима истайсан? Нимага ҳавасинг кетган? Мол-мулк тўплашгами, боғ-роғ яратишгами, бинолар қуришгами — нима учун дунёга қайтишни истайсан?! — деб сўралади.
У эса дерки:
  Балки зое қилган умрим эвазига яхши амал ва ҳаракатларда бўларман.
Шунда Аллоҳ буюради:
—Йўқ! Аслида бу (ҳар бир жон бераётган кофир) айтадиган сўздир.
(Мўминун сураси, 100-оятнинг иккинчи жумласи).

"Мукошафат-ул қулуб. Абу Ҳомид Ғаззолий" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР